ХАЙРЛИ ТАШАББУС
Хоразм Маъмун академияси олимлари яна бир хайрли ишга қўл урдилар.
Академия раиси, биология фанлари доктори Р.Эшжонов ташаббуси билан
Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган бакра балиқларини
кўпайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорликлар,
яратувчиликлар қалбларга қувонч бағишлайди. Элдошларимизнинг фидойи
меҳнатлари билан воҳамиз кун сайин чирой очмоқда. “Мустаҳкам оила
йили”нинг дастлабки кунлариданоқ ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча
жабҳаларида ғайрат-шижоат авж олган. Айниқса, шу кунларда Наврўз
умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида тайёргарлик ишлари
қизғин давом этмоқда.
САЙЁҲЛИК РИВОЖИГА БАҒИШЛАНДИ
Хоразм Маъмун академиясида сайёҳлик истиқболлари ва маданий -тарихий
ёдгорликларни асраб-авайлаш, таъмирлаш масалаларига бағишланган йиғилиш
бўлиб ўтди.
“АЛЬФА МОБИЛ”НИНГ ЯНГИ ШОХОБЧАСИ
Урганч шаҳрида “Альфа Мобил газ” масъулияти чекланган жамиятининг
транспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш хизматини кўрсатувчи шохобчаси
фойдаланишга топширилди.
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР, АМАЛИЙ НАТИЖАЛАР
Иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатлари таъминланиши ҳамда аҳоли турмуш
фаровонлиги юксалишида корхоналарни рақобат бозорига мослаштириш муҳим
аҳамиятга эга.
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ - АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ КАФОЛАТИ
Барча инсонлар манфаатига мос келадиган, XX асрнинг буюк кашфиёти,
кишилик жамияти ривожланишининг буюк ҳосиласи - бу фуқаролик жамияти ва
унинг шаклланишидир. Бугун жамиятимизнинг барча жабҳаларида туб
ўзгаришлар амалга оширилиб мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик
жамияти қуришнинг асослари тобора мустаҳкамланмоқда...
ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Республика
Байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати
билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари фахрий унвон,
орден ва медаллар билан тақдирландилар.
ХОРАЗМЛИК ЙИГИТ ЛОНДОН-2012 ОЛИМПИАДАСИГА ЙЎЛЛАНМАНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
XVI Осиё ўйинлари қатнашчиси, Малайзияда бўлиб ўтган велоспорт қитъа
биринчилиги олтин медаль совриндори, мамлакатимиз ва Осиё қитъасида
ўтказилган кўплаб мусобақалар иштирокчиси Муроджон Холмуродов
Ўзбекистонда биринчилар қаторида Лондонда бўладиган Олимпиадага
йўлланмани қўлга киритди.
НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ
Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари XVIII
сессияси бўлиб ўтди.
ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯ ШАРОФАТИ
Хивалик Гулноза Авезова саъй-ҳаракати билан лойиҳа қиймати 160 миллион
сўмлик нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик
линия фойраланишга топширилди.