Click to listen highlighted text!
    Хоразм вилоятининг энг олис ҳудудида жойлашган Ҳазорасп  ва Тупроққалъа туманларидаги барча маҳаллаларда кўчма дўконлар савдоси ташкил этилиб, энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига узлуксиз етказиб берилмоқда.
      Маълумки, қишлоқ ҳудудларида нон маҳсулотлари дўконлари бўлмагани боис унга талаб юқори бўлади. Шу боис туман қишлоқларига кўчма дўконлар орқали ун сотувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор берилмоқда.
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги йиғилиши қарорига асосан карантин даврида аҳолига етказиб бериладиган ун маҳсулотларини тадбиркорлик субъектлари биржа савдолари орқали эмас, балки донни қайта ишлаш корхоналаридан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш тартибининг белгилангани туфайли ушбу маҳсулот таъминоти янада яхшиланди, – дейди  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими бошлиғи Учқун Мадраҳимов. – Ушбу тартиб жорий этилгандан буён туман қишлоқларга белгиланган жадвал режа асосида ун етказиб бериш йўлга қўйилди. Апрел ойининг ўзида шу усулда қишлоқларга 200 тоннадан ортиқ ун етказиб берилди.
Кўчма дўконлар қишлоқларга бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда. Шунингдек, рамазон ойида кўчма дўконларда хурмо, нишолда, печак, қаймоқ каби ширинликлар ҳам сотилиши йўлга қўйилган. Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ун ва бошқа маҳсулотлар нархининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат олиб борилмоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси


    Бугун Боғот тумани ҳокимлиги билан Боғот тумани Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметовлар ўксик қалбларни хурсанд қилиш учун Рамазон ойи совғаси сифатида тумандаги чин етим болаларга барча турдаги кийим-кечаклар ва озиқ-овқат маҳсулотларини уларнинг уйларига элтиб бердилар.
    Яқин ўтмишга мурожаат қилсак ҳам, ўтган аср ўттизинчи йилларидаги мудҳиш очарчилик йилларида ҳам бизнинг Ўзбекистон юртимиз минг-минглаб одамлар учун нон шаҳрига айланганини бугун яна бир бора эслайлик. Ёхуд, иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимизнинг бағрикенглиги, болапарварлиги,бир майизни муҳтожлар билан қирқ бўлиб ейиши тилларда афсоналарга айланганига буюк тарихимиз гувоҳ!
    Бугунги ушбу синовли кунларда бағрикенглик, меҳр-муҳаббат янада ошгани эса шубҳасиздир.
     Боғот туманида ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.


#УЙДАҚОЛИНГ
                                                        
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


    «Сардоба» сув омборида келиб чиққан фалокатдан жабр кўрган сирдарёликларга ёрдам бериш учун Хоразм вилоят бюджетидан 3 миллиард сўм ажратилади.

    4 май куни халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, депутатлар, туман ҳокимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. 
   Cессияда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши оқибатида юзага келган офатдан талафот кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди.
Депутатлар сув тошиб, ҳудуддаги аҳоли пунктларида турар ва нотурар мулклар, ижтимоий соҳа объектлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий талафот етгани ва 70 мингга яқин фуқаро бу талафотдан азият чеккани хоразмликларни ҳам қайғуга солганини таъкидлашди. Шундай даврда ўзаро қўллаб-қувватлаш, турмуш шароити вақтинчалик оғирлашган сирдарёликларга кўмаклашиш, ёрдам бериш инсонийлик бурчи эканини эътироф қилишди. 
    Сессияда Сардоба аҳлига кўмаклашиш хайрия жамғармасига вилоят бюджетидан 3 миллиард сўм пул ажратиш таклифи депутатлар томонидан маъқулланди.
Аввалроқ Хоразм вилоятидан Сирдарёга жами 500 миллион сўмлик инсонпарварлик ёрдами - озиқ-овқат, кийим-кечак ва қурилиш материаллари юборилганди.


        Хоразм вилояти Боғот туманидан Сирдарёга ёрдам карвонлари йўлга чиқди.
     Боғотлик саҳоватли, меҳр-муҳаббатли, ҳиммати баланд инсонлари бугун Сирдаё халқини қўллаб-қувватлаб тадбиркорлар, корхона, ташкилот раҳбарлари, наинки юраги тоза инсонлар ўзларининг оғзибирлигини яна бир бор намоён қилдилар. 
    Туман ҳокими Ойбек Холбоев қилинган ёрдам ва хайр саховатлар учун барча Боғотликларга самимий миннатдорчилик билдириб, ёрдам карвонига қўшилишни истаган саҳоватли инсонларни, тумандаги  «Бахт- ҳаракат меваси» МЧЖ биносига Сирдарёликларга тўлиб-тошиб кўмак билан келаётганларга «Сизларнинг Моҳи Рамазон ойида қилаётган савобли ишларингиз,бераётган эҳсонингиз уйингизга омад, соғлик, тинчлик ва юрак хотиржамлиги бўлиб қайтишини тилаймиз.
     Сизнинг бу яхшиликларингиз ҳеч қачон унутилмайди»деб барчани янада руҳлантирди.


Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

      Жорий йилнинг 2 май куни ижтимоий тармоқларда Шовот тумани «Арбеклар» маҳалласида одамлар ун олиш учун тўпланиб, ун йўқ деган мазмундаги асосланмаган, ёлғон хабар тарқалди. 
      Карантин даврида Шовот туманидаги барча маҳаллаларга  арзонлаштирилган савдо дўконлари ва кўчма бозорлар орқали ун маҳсулотлари белгиланган тартиб асосида етказилмоқда. 
Бу борада вилоят ва туман ҳокимлиги,  прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қатъий назорат ўрнатилган.
     Шовот туманига «Шовот дон» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ун маҳсулотлари биринчи қўл тамойили асосида етказилмоқда. Асосан, ҳар бир оилани эҳтиёж асосида ун билан таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла учаска нозири масъул этиб бириктирилган. 
      Шу ўринда фуқароларимиздан   ваҳифа уйғотувчи ёлғон ахборотлар тарқатишдан ўзингиз ва яқинларингизни асрашингизни сўраймиз. Шунингдек, ҳар бир фуқаро эҳтиёжи асосида, карантин қоидларига риоя этган ҳолда маҳаллаларда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо дўконларидан харидни амалга  оширса, вирусли пандемияни ҳамжиҳатликда, оғзибирчиликда енгиб ўтишга ўз ҳиссасини қўшган бўлади.

    Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол натижасида мингдан зиёд хонадоннинг электр энергияси вақтинчалик узилган эди. 
   Куни кеча "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг бир гуруҳ ходимлари керакли техникалар ҳамда хом ашё воситалари билан бирга Бухоро вилоятига этиб келдилар. 
   Айни дамларда носоз тармоқларни янгилаш ва электр симёғочларини алмаштириш ишларида бухоролик ҳамкасбларига яқиндан кўмак бермоқдалар. 
Ҳа, дўст қийинчилик кунларда синалади. Барчамиз бир халқ бўлиб, бир ёқадан бош чиқарсак  бундай синовли кунларни енгиб ўтамиз.
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Матбуот хизмати.

    Туман марказидан тиббиёт бирлашмасига олиб борувчи йўлнинг таъмирталаблиги тўғрисида кўплаб фуқаролар тамонидан мурожаатлар бўлмоқда эди. Куни кеча кўчага янги асфалът ётқизиш ишлари якунланди. Эндиликда мазкур кўчадан қатновчи автоуловлар, тез тиббий ёрдам машиналари ҳеч қандай қийинчиликсиз ҳаракатланиши мумкин. 
    Бу йўлдан ҳар куни ишга қатнайман. Бу кўчанинг таъмирталаб аҳволдалиги шу йўлдан ўтувчиларни анча қийнаб қўган эди.  Туман ҳокими йўлни таъмирлаб бергани учун миннатдормиз. Текис ва равон йўлни кўриб кўзингиз қувонади,-дейди маҳаллада яшовчи Муяссар опа.

Янгибозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

     Туманимизнинг саҳоватпеша тадбиркорлари ва фуқаролари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд қисмини коронавирус пандемияси даврида қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Жумладан бугун "Шовот озик овкат таъминоти" хусусий корхонасига карашли "Шовот Ресторани" рахбари, М.Б.Таиров, иш бошкарувчиси Х.Бобожонов, туман ФХДЁ бўлими мудираси Н. Тоировалар  50 нафар хонадонга мўлжалланган озиқ овқат маҳсулотлари муҳтож хонадонларга, кўзи ожиз, ногиронлиги бўлган фуқароларга беминнат тарқатдилар. 




    Бугун вилоят прокурори Ж.Хатамов Гурлан туманида бўлиб, эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат махсулотлари етказиб бериш учун ташкил килинган штаб фаолияти билан танишди ва мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли тавсиялар берди.  Шунингдек,  Ж.Хатамов иштирокида  “Саховат ва кўмак” умумҳалқ ҳаракати доирасида ташкил қилинган туман жамғармасидан “Эсабий” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга мухтож 19 та хонадон эгаларига 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

     «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман», — деб давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида таъкидлаган эдилар. Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев видеоселектор йиғилишида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эдилар. 
       Бугун Боғот туманида Президентимиз топшириқлари бўйича ўта ночор ва ёрдамга муҳтож 1070 та оилаларга 13турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев шахсан ўзи маҳаллалар кесимида  кам таминланган, эҳтиёжманд оилалар сонини таҳлил қилиб ўрганди ва 1070 та ёрдамга муҳтож оилаларга 196та тадбиркорлик субъектлари беркитилди. Бундан кўзланган асосий   мақсад, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, уларга «Саховат ва кўмак» умумҳалқ ҳаракати доирасида ёрдам кўрсатишдир. Бугун  умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирда туманимизнинг Ёшлар Иттифоқи етакчилари волонтёрлик қилишмоқда.
       "Саховат ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида Боғот тумани жамғармаси озиқ-овқатларини Қораёнтоқ қишлоғида яшовчи 55 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга 13 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳоким ўзи бориб берди.
        Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак, барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари туманимизнинг барча сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда. Зеро, халқни рози қилиш, ҳар бир раҳбарнинг биринчи вазифасига айлангани учун одамлар синовларни енгиб, ҳар бир қилинаётган ёрдамлардан рози бўлмоқда.


#УЙДАҚОЛИНГ


Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.