Click to listen highlighted text!


Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 4-сессияси бўлиб ўтди. Кун тартибида Хоразм вилоятида 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги масала кўрилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли иштирок этди ва сўзга чиқди.
Шунингдек, кун тартибидаги масала сектор раҳбарларининг маъруза ва ахборотлари тингланди.

Сессияда депутатлар томонидан Хоразм вилоятида  2020 йилда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлари тўғрисида Йўл харита ва манзилли дастур тасдиқланиб,  устувор вазифалар белгиланди.


Файлни юклаб олиш: 66k.pdf [263,71 Kb] (Юклаб олишлар сони: 8)

Файлни юклаб олиш: 64k.pdf [165,96 Kb] (Юклаб олишлар сони: 8)

Файлни юклаб олиш: 63k.pdf [777,39 Kb] (Юклаб олишлар сони: 15)




Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Aмангелдиевич Сатибалди бугун вилоятимизга ташриф буюрди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов меҳмонни кутиб олди ва тор доирадаги учрашув ўтказилди. Суҳбат чоғида ўзбек-қозоқ маданий-гуманитар алоқаларини жадаллаштириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда саноатни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Дархан Aмангелдийевич ушбу учрашув ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият ва икки томон учун манфаатли бўлган турли соҳаларни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади. Суҳбат чоғида туризм, саноат ва иқтисодий муносабатларга доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа таклифлар юзасидан фикр алмашилди. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



Хоразм вилояти ҳокимлигида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари Исмаилов Умар Сапаевич ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Парпиев Ботир Рахматович иштирокида йиғилиш бўлди.
Йиғилишда Садуллаев Жахонгир Қўшназарович  Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.   

Файлни юклаб олиш: 60k.pdf [831,34 Kb] (Юклаб олишлар сони: 9)

Файлни юклаб олиш: 58k.pdf [62 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Эндиликда Урганчдаги марказда ҳам нафақат ўсмир ва катта ёшли беморларда, балки чақалоқларда ҳам асоратсиз ҳамда замонавий усулдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши мумкин. Лойиҳа доирасида икки ойлик чақалоқда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Маълумки, юрак хасталиги инсон ҳаётига таҳдид соладиган оғир касалликлардан биридир. Айниқса, чақалоқлар орасида учраётган ушбу турдаги хасталикларни даволаш бироз мураккаб саналади. Бу касалликни фақат жарроҳлик амалиёти билан бартараф этиш ва беморни тўлақонли ҳаётга қайтариш мумкин. Бундай жарроҳлик амалиёти ҳар қандай клиникада ўтказилавермайди, бунинг учун махсус шароит ва зарур салоҳият бўлиши лозим. Зеро, болалар қанча эрта даволанса, касалликни асоратсиз бартараф этиш самараси шунча ортади. Ана шу жиҳатлар эътиборга олинган холда кейинги йилларда Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиали замонавий тиббий технологиялар билан таъминланди. Бу, ўз навбатида, оналар ва болаларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш, чақалоқлик давридан 18 ёшга тўлгунига қадар болаларга кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, урология, нефрология, онкология ва бошқа ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, болалар ўлими ва ногиронлигини камайтириш имконини беради.


Депутатлар Урганч шаҳри ҳамда Хонқа, Шовот туманларида бўлиб, аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражаси ва бу соҳада янгидан барпо қилинаётган  сув тақсимлаш иншоотлари ҳолатлари ўрганилди. 
Шунингдек, ушбу сув тақсимлаш иншооти хизмат кўрсатаётган ҳудудлар аҳолиси билан жойларда бўлиб, бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган бошқа ижтимоий-иқтисодий, соғлиқни сақлаш, экология, бандлик, ёшлар, хотин-қизлар, таълим –тарбия масалаларига доир муаммолари ҳам атрофлича ўрганилиб мутассадди идоралар билан ҳамкорликда амалий ёрдам беришга келишиб олинди.