Click to listen highlighted text!
Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.  
Унда 2019 йил давомида марказий ва маҳаллий ОАВда «Коррупцияга қарши курашиш» мавзусида таҳлилий-танқидий материаллари билан фаол иштирок этган журналистлар, блогерларларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди. 
Коррупция мавзусини ёритишда босма ва электрон нашрларда эълон қилинган таҳлилий-танқидиймақолалари учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси катта инспектори Дилрабо Курязова ғолиблар қаторидан жой олди. 

Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўзбек  халқининг улуғ маърифатпарвари, мутафаккири ва буюк шоири Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган адабий кечада иштирокчилар буюк сиймолар яшаган даврни саҳна кўринишлари орқали кўра олишди. 
Қалбининг туб-тубига етиб борадиган, ҳар қандай кўнгилни сел қиладиган Бобур ижоди, ўз ижодида одамларни саҳоватли ва ҳимматли бўлишга ундайдиган ва ёшларни ҳам шундай фазилатли қилиб тарбиялашга чақирадиган аллома Алишер Навоийнинг ғазаллари киши қалбини титратиб, халқимизнинг нақадар бой ва бетакрор миллий меросга эга эканлигини айтиб туради.
Тадбирда Урганч шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш маркази, Огахий номидаги вилоят мусиқали драма театри актёрлари, Урганч давлат университети ва 2-сонли академик лицей талабалари, шаҳар “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳарбий қисм шахсий таркиби томонидан Алишер Навоий ва Бобур ижодидан ғазал ва рубоийлар маромига етказилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Ижодий кечада Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳам иштирок этди.
Йиғилганлар буюк сиймоларнинг ижодидан бахраманд бўлиб, маданий ва маърифий завқ олишди. Шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.


Бугун Боғот туманида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ақл гимнастикаси бўлмиш “Ёшлар шахмат тахтаси" республика очиқ турнирининг туман босқичи бўлиб ўтди. 
 Турнирнинг қуйи босқичларида яъни мактаб ҳамда ҳудуд босқичларида ғолибликни қўлга киритиб туман босқичига йўлланма олган 6 та ёш тоифаси бўйича 145 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Турнир юқори савияда бўлиб ўтди. Турнир якунига кўра 12 нафар иўтирокчи вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга  “Диплом” ва эсдалик совғалари топширилди. 


Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Маткарим Жуманиязов хамроҳлигида Урганч шахрининг фахрига айланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жаббор ота Қаландаров ҳолидан хабар олишди.

Отахон суҳбат давомида бугунги кун қадри хақида тўлқинланиб гапирди. Дуога қўл очган отахон, аввало юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмронлиги учун шукроналар айтиб, мамлакатимизга кўз тегмасин дея таъкидлади.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Хоразм вилояти Бош бошқармаси бошлиғи У.М.Жуманиязовнинг Боғот туманидаги АТ "Агро банки" Боғот филали биносида 2020 йил 21 февраль куни соат 11:00 да жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан банк хизматлари бўйича сайёр қабул ўтказишини маълум қиламиз. 


Урганч шаҳрида жойлашган ва капитал таъмирдан чиқарилган Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарҳод Эрманов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Файлни юклаб олиш: 58k.pdf [62 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)

Файлни юклаб олиш: 56k.pdf [659,89 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 54-org.pdf [926,38 Kb] (Юклаб олишлар сони: 17)

Файлни юклаб олиш: 57k.pdf [495,03 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)