Click to listen highlighted text!

Вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

8. Қуйидагилар вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудларнинг комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш;
ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
ҳудуднинг белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишини таъминлаш;
иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш;
солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, “хуфиёна иқтисодиёт”ни камайтириш чораларини кўриш;
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ҳудудда бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;
аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини ошириш ҳамдауларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш.
9. Вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳудудларнинг комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари лойиҳалари, ҳудудни комплекс ривожлантириш дастурлари ҳамда “йўл хариталари”нинг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;
республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш чораларини кўради;
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришдастурларининг молиявий манбаларини аниқлаган ҳолда маҳаллий бюджет параметрлари билан узвий боғлиқ тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш борасида тегишли вазирлик, идора ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятининг аниқ кўрсаткичлари ҳамда мақсадли индикаторларини ишлаб чиқади, натижаларини баҳолаб боради ва уларни яхшилаш чораларини кўради ҳамда раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этади;
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш чораларини кўради;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, нарх конъюнктурасини ўрганади ва таҳлил қилади, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда улар янги бозорларда сотилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
б) ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:
ҳудудда “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширади;
маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни(ихтисослашув йўналишларини) аниқлашваянги тадбиркорлик, шу жумладан “драйвер” лойиҳаларини амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашадива шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлайди;
оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан томорқа ерларидан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини “хонадонбай” ўрганади;
банд бўлмаган аҳолининг, айниқса ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш борасида амалий кўмаклашади;
ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап лойиҳалари ва ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратилишида кўмаклашиш;
мавжуд имкониятларни (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари, норуда фойдали қазилмалар ва бандликнинг анъанавий соҳалари) ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали жойларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш чораларини кўради;
банкларнинг самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш вабизнес-режаларни тайёрлаш учун банкнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш орқали мижозга йўналтирилган хизматкўрсатиш (“мижозбай” ишлаш) тизимини такомиллаштириш юзасидан комплекс тадбирларни амалга оширади;
жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тўсиқ бўлаётган (қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этади;
маҳаллаларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳар бир секторлар ҳузурида сектор раҳбарлари бошчилигида ташкил этилган бошқарув офислари ва доимий вакилларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
в) ҳудудларнинг белгиланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларига эришишини таъминлаш соҳасида:
ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрлари асосланган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминлайди;
ишлаб чиқилган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг самарали ижросини ташкил қилади;
дебитор-кредитор қарздорликлар юзага келишининг олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга оширади, қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;
г) иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чораларни белгилайди ва ижросини таъминлаш чораларини кўради;
банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ҳамда баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
аҳолини тадбиркорликка фаол жалб қилиш мақсадида улар билан тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари ўртасида тизимли мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш чораларини кўради;
молиявий ва суғурта хизматларининг ҳажмлари, турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини комплекс таҳлил қилади;
д) солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш, “хуфиёна иқтисодиёт”ни камайтириш чораларини кўриш соҳасида:
ҳудудлар бўйича республика бюджети ва маҳаллий бюджетга белгиланган солиқ тушумлари бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлайди;
“хуфиёна иқтисодиёт”ни қисқартириш, ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларни ҳамда хусусий секторда норасмий бандликни легаллаштириш орқали бюджет тушумларини ошириш чораларини кўради;
ҳудуднинг табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиқиб бюджет тушумларини кўпайтириш йўналишларини ишлаб чиқиш, бюджетга қўшимча тушум тушириш манбаларини излаб топиш чораларини кўради;
тегишли бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ижро этиш жараёнини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштириб боради;
вилоят маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳалари тегишлича халқ депутатлари Кенгашларига кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун тақдим этилишини таъминлайди;
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни ташкил этади;
қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш тўғрисида ҳудудларнинг фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда қарорлар тайёрлайди ва қабул қилиш чораларини кўради;
е) хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ҳудудда бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида:
ҳудуддаги бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни хатловдан ўтказиш, улардан самарали фойдаланиш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар олиш шарти билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигини ошириш, инвесторлар, жумладан, хорижий инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш соҳасида таклифлар тайёрлайди;
ҳудуддаги давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларни бошқариш органлари масъулиятини оширишни таъминлайди;
хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларини ўрганиш ва жорий қилишга қаратилган доимий ишлар юритилишини таъминлайди;
ҳудудда жойлашган давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштиради, самарали ва ошкора хусусийлаштиришни таъминлайди;
ж) ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш соҳасида:
ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш ҳудудий дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши сифати ва фаровонлиги даражасини янада ошириш дастурларини шакллантиради, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш чораларини кўради;
демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш борасида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишини мувофиқлаштиради;
бандлик, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилади;
з) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида:
қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолияти эркинлигининг кафолатларини таъминлаш чораларини кўради;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иш юритиши учун уларни тегишли ресурслар билан таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг банк кредитлариниолиш, энергия тармоқларига уланиш ва бошқа шу каби муаммолари ечими юзасидан чоралар белгилайди ва ижросини доимий назорат қилиб боради;
чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш чораларини кўради;
“ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек, давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳудудлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига тушган мурожаатларни ҳал этишда тезкор амалий ёрдам кўрсатади;
давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этиш чораларини кўради;
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади;
и) аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди, уларда қайд қилинган муаммолар ҳал этилиши юзасидан тегишли чораларни белгилайди;
нафақалар, аҳолининг реал даромадларини барқарор ошириш манбаларини яратиш чораларини кўради;
замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига тўловларни ўз вақтида амалга оширишнинг янги механизми ва тизимини жорий қилади;
янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали уларнинг турмуш даражасини ва сифатини ошириш чораларини кўради.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматнинг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлайди;
иқтисодиёт ва тадбиркорлик йўналишларида ислоҳотларни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;
ҳудудда бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланиш, уларга инвестицияларни кенг жалб этган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш чораларини кўради;
туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифаларва функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якунлари бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;
тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
белгиланган тартибда ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
 
3-боб. Вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
 
10. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасида комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;
ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини ишлаб чиқиш, ижросини доимий таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;
иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;
вазирликлар, идоралар ва тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодий-ижтимоий ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш борасида тегишли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолияти эркинлигининг кафолатларини таъминлаш юзасидан зарур чораларни кўриш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иш юритиши учун тегишли ресурслар билан таъминлаш чораларини кўриш, уларнинг ўз фаолиятини бошлашлари учун белгиланган тартибдабанк кредитлариниолиш, электр энергияси тармоқларига уланиш ва бошқа шу каби муаммоларини ҳал этиш юзасидан чоралар белгилаш ва ижросини назорат қилиш.
11. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ушбу низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сонҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сонқарорларишунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
 
4-боб. Вилоят ҳокими биринчи ўринбосари
фаолиятини ташкил этиш

 
12. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарлари ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ушбу иш режалари асосида вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
13. Вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг тегишли ҳисоботлари халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.
14. Вилоят ҳокими биринчи ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
15. Вилоя ҳокимининг биринчи ўринбосари фаолиятини таъминлаш котибият томонидан амалга оширилади.
 
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ
 
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси.
2. Молия бош бошқармаси.
3. Ғазначилик бошқармаси.
4. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси.
5. Бандликбош бошқармаси.
6. Давлат солиқ бошқармаси.
7. Божхона бошқармаси
8. Статистика бошқармаси.
9. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси.
10. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси.
11. Давлат молиявий назорат бошқармаси.
12. “Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” АЖ ҳудудий филиали.
13. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиали.
14. Ҳокимлик ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш” ҳудудий жамғармаси.
15. Кадастр агентлигининг ҳамда Агентлик ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари.
16. Давлат улушига эга бўлган барча тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари.
17. Бошқа тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари – банк тизими барқарорлигини таъминлаш, ислоҳ қилиш, хорижий кредитлар ва қарзларга хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан.
18. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар
ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари юзасидан.
 
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ
 
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳудудда фаолият кўрсатувчи девони ходимлари.
2. Марказий банк вилоят бош бошқармаси.
3. Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳудудлардаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари.
5. Суғурта ташкилотларининг ҳудудий филиаллари.
6. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳудудий бирлашмаси.
7. Бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси.
---