
Хоразмга саёхат
Буюк ипак йўлининг марказий шахарларидан бири бўлмиш Хивани томоша қилиш учун Хоразмга ташриф буюрсангиз албатта “Ичон қалъа”ни кесиб ўтишингизга тўғри келади. Бу кўхна шахарнинг шарқона рухини хис қилиш учун унинг бозорларини, миллий хунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактаблари-ю, чалкаш тор кўчаларини айланиб кўришингиз мумкин.
1984-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар даврида шаҳарнинг ёши аниқланган. Археологик қазишмалар натижасига кўра, “Ичан қалъа” ҳудуди эрамиздан аввалги V асрда пайдо бўлган. Бундан келиб чиқадики шахарнинг пайдо бўлгандан 2500 йилдан ортиқ вақт ўтган.
XIX асрга келиб шаҳар кенгайди, у икки қисмдан, яъни Ичан қалъа яни шаҳристон (ички шаҳар) ва Дешон қалъа работ (ташқи шаҳар) қурилди. Шаҳар теварагида эса ўнлаб қишлоқлар жойлашган эди.
Хива шахарнинг марказий қисмида жойлашган тарихий ёдгорликлардан ташқари бошқа қизиқарли томошабоп жойларни таклиф қилиши мумкин. “Ичон кала” деворларидан ташқарида анъанавий туристик йўналишларга номаълум жойлар мавжуд.
Шахар савдо карвонлари учун катта ахамиятга эга шахар бўлган. Метропол вазифасини ўташ билан бир қаторда Хива шахри диний, маданий ва илмий марказ вазифасини ўтаган. Хозирги кунга қадар яхши сақланиб қолган ички қалъа деворлари орасидаги “Ичан қала” эски шахар мажмуаси кўп сонли масжид, мадраса, миноралари ва тўртта дарвозаси билан Юнесконинг бутун жахон мероси рўйхатига киритилган.



Сўнг сиз Хон қароргохини, эски қўрғон, масжид, қабуллар уйи, харам, зарбхона, қурол-яроғ омбори ва хибсхона (зиндон)ни ўз ичига олган Кўхна аркни томоша қилишингиз мумкин. Кўхна арк эрамизнинг ХII-ХХI тўлиқ комплекс сифатида шаклланган аммо унинг ҳақиқий ёши Хиванинг пайдо бўлиш даври билан тенглаштирилади. Эски шахарнинг бутун гўзаллигини томоша қилиш учун тахт жойлашган зал орқали кузатув минорасига кўтарилиш лозим.



Мусулмонларнинг яна бир машхур зиёратгохи мафтункор мовий гумбаз ва нақшлар билан безатилган Пахлавон Махмуд мақбарасидир (э. ХIV-ХХ-а.). Пахлавон Махмуд (э. ХIV-а.) машхур курашчи, шоир, файласуф ва тери устаси бўлган. Унинг мақбараси ёнида бир неча хонларнинг ва уларни оилаларининг хонақолари жойлашган.




Полвон Дарвоза (Шарқий Дарвоза, 1838-1842 йй.) ёнида сиз унча катта бўлмаган масжидга дуч келасиз, Оқ масжид 1657 йили Ок Хоним Бика томонидан қурдирилган.

Нуриллабой мажмуаси
Нуриллабой мажмуаси 1893-1904-йиллар оралиғида Хива Хони Мухаммад Рахим-Хон II томонидан ўғли шахзода Исфандиёр хон шарафига қурдирилган. Отасининг ўлимидан сўнг Исфандиёр хон хорижлик мехмонларни қабул қилиш учун қўшимча қаср қурдирган. Бу қаср Хивадаги хонлар қароргохларидан ўзининг дизайни ва архитектураси билан тубдан фарқ қилади.

Қаср қурилишида Шарқона ва Европача услуб аралашган. Барча хоналар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Рус услубидаги каминь, катта кенг ойналар ва шарқона услубда геометрик нақшлар ва гуллар безалган турфа ранг шифтлар. Қасрнинг баланда эшик ва ойналари Немис дурадгорлари томонидан ясалган.
Немис Меннонитлари қабиласи Хонлиги худудида Оқмачит қишлоғида яшашган (Хозирги кунда Янгиариқ тумани).


«Қибла тоза боғ» 1897 йилда Мухаммад Рахим-Хон II томонидан қурилган.
Обида 120х50м майдонни эгаллаган баланд деворлар билан ўралган ансамблдир. Мажмуа таркиби икки қаватли қаср, иккита масжид, мадраса, отхона, тегирмон ва бошқа хўжалик биноларидан иборат учта ховлидан ташкил топган. Асосий ховли марказида ховуз ва манзарали дарахтлар билан безатилган боғ жойлашган. Бу қаср хам Немис-меннонитлар қабиласи дурадгорлари томонидан сайқал берилган. Хозирги кунда мажмуанинг баъзи хоналари ресторанга айлантирилган.


Хусайн Maтмуродов Мадрасаси
Хусайн Мухаммедбой мадрасаси Ичон-қалъанинг шарқий дарвозаси Полвон Дарвозада жойлашган. Мадраса 1905 йил бой савдогар Хусайн Maтмуродов матмуродов томонидан қурилган. У Жадидчилик харакати намоёндаларидан бири бўлган. Жамиятдаги ўрни ва бойлигига қарамай у феодализмга қарши курашган. Шу сабабли Жунаид Хон томнидан ўлдирилган. 2013 йилда мадраса рестоврация қилинган ва Хоразм миллий таомлари ресторани сифатида фойдаланилади.

Саид Мохи Руйи Жахон Мавзолей комплекс
Мажмуа Саид Мухаммад Хон томонидан 19 асрда Чодирли Эшон қабри устига қурдирилган. Обида учта бинодан иборат бўлиб, асосий мақбарада бир нечта Хива Хонлари дафн қилинган улардан бири Мухаммад Рахим-Хон II ва унинг набираси Tемурғози тўра. Қабр тошлари мови мозаика билан безатилган.

Туркман қалъа «Улли ховли»
Улли Ховли 1640-1694-йилларда ахоли турар жойлари сифатида қурилган тарихий қалъадир. Қалъага 1600-йиллар ўрталарида туркманлар кўчманчи ўртоқлашиши натижасида асос солинган. Асосий қалъадан ташқари Ошоқ овва ва Юқори овва деб аталган қалъалар хам бўлган аммо улар хозирги кунга қадар сақланиб қолмаган.

Улли Ховли Хива хонлиги худудида яшаган туркман қабилаларини маданияти ва турмуш тарзини намойиш қилувчи энг қадимий обидалардан.

Чодра Ховли
Чодра Ховли Хиванинг шарқий томонида шахардан 11 км узоқликда Янгиариқ йўли бўйида жойлашган. Ўзига хос шаклга эга бу бино 1871 йили Мухаммад Рахим-Хан томонидан ёзги қароргох сифатида қурдирилган.
Тўрт қаватли 30 метрли бино ўзига хос дизайни билан минорани эслатади.
Ўзгача дизайндан ташқари бино нисбатан кичик асосга эга яъни 16мx8м. Ертўлада отхона ва иккита омборхона жойлашган. Биринчи ва иккинчи қаватлар хона вазифасини ўтаган.


Қалажиқ қалъага эрамиздан олдинги IV асрда асос солинган. Қалъа асосан химоя иншооти сифатида қурилган. Қалъа ким томонидан қурдирилганлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Афсоналарга кўра қалъа тарихда ўчмас из қолдирган сирли шахслардан бири Сулаймон Пайғамбар томонидан отаси Довуд Пайғамбар шарафига қурилган.
Қалъа ёнида кўл жойлашган бўлиб, сувининг таркиби жихатидан ўлик денгиз сувлари таркибига яқин ва фойдали хоссаларга эга. Кўл атрофидагии қум барханлари хам фойдали хусусиятлари билан машхур.

«Сулаймон қалъа» қадимий Хоразмнинг энг кўхна қалъаларидан биридир, тарихий обида Хазорасп туманида жойлашган. Хазораспнинг тарихи эрамиздан олдинги V асрга тааллуқлидир, калъа ўша замонларда яшаган хукмдорларнинг қароргохи бўлган. Қалъа деворлари хозирги кунга қадар сақланиб қолган. Қалъа хавфсизлигини таъминлаш мақсадида обида кўл билан ўралган. Махаллий ахоли бу кўлни Ойдин кўл деб атайди унинг ўзига хос жихати шундака, кўл чучук чув билан тўйинтирилади. Тарихий манбаларга кўра кўл остида ер ости йўли жойлашган. Қалъанинг энг юқори тепалигидан астрономик кузатувлар учун фойдаланилган.
