Хоразм вилояти тўғрисида умумий маълумот
Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий ғарбида жойлашган. Ер майдони 6,1 минг кв км ни ташкил этади ва Ўзбекистон ҳудудининг 1,4 фоизини эгаллайди. Хоразм вилояти доимий аҳолисининг сони 2022 йил 1 январь ҳолатига 1924,2 минг кишини ташкил қилди. Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўгри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.
Хоразм вилояти ер тузилиши жиҳатидан икки қисмга. Денгиз сатхидан 100-110 м баланд бўлган катта шимолий қисмга ва денгиз сатхидан 120-150 метргача баланд бўлган чекка жанубий қисмга бўлиш мумкин.
Вилоят иқлими кескин континентал бўлиб, ҳудудининг қумлар билан ўралганлиги сабабли ёз кунлари ҳарорат +43°+45° C даражага кўтарилади. Хоразм вилояти маъмурий худудий тузилиши бўйича 11 та туман ҳамда Урганч ва Хива шаҳарларига ажратилади.
Вилоятда халқаро классдаги аэропорт бўлиб, ҳозирда турли йўналишлар бўйича ҳаво йўллари билан боғланган.
Вилоят ҳудудида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд. Айниқса, Хива шаҳридаги меъморий обидалар бугун дунё аҳлининг эътиборини тортиб келмоқда. Бу ерда Арк, Калтаминор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Дешанқалъа ёдгорликлари алоҳида ажралиб туради. Хивадаги Ичанқаъла ёдгорлик мажмуи эса ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шарқ дурдонаси бўлган қадимий Хива шаҳрининг 2500 йиллиги 1997 йилда халқаро миқёсда кенг нишонланди.
Хоразм вилояти мустақил ўзбек давлатчилигини қайта тиклаш, истиқлолимизни мустаҳкамлаш, юртимиз салоҳиятини янада ошириш, миллий қадриятларимизни кўз қорачигидек асраш ва бойитиш, ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун 2003 йилда Ватанимизнинг юксак мукофоти - Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирланган.
Маълумки, Хоразм диёри дунё цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Олимларнинг хулосаларига кўра, миллий давлатчилигимизнинг асослари ҳам дастлаб мана шу ерда яратилган.
Халқимиз манавиятининг ноёб ёдгорлиги бўлган «Авесто» китоби ҳам Хоразм тупроғида яратилгани бугунги кунда кўпчиликка яхши маълум. «Хоразм» сўзи ҳам илк бор ана шу ноёб китобда учрайди. Хоразм сўзи форсча «хвар» - қуёш ва «азм» - ўлка, ер, юрт сўзларининг бирикмасидан келиб чиққан бўлиб, «қуёшли ўлка» деган маънони англатади.
Бу кўҳна замин дунёга алгебра, алгоритм каби фанларга асос солган Муҳаммад Хоразмий, Христофор Колумбдан беш юз йил олдин Атлантика уммони ортида қуруклик, номаълум қитъа борлигини айтиб, ернинг айлана шаклдаги харитасини яратган Абу Райҳон Беруний, араб тилининг мукаммал қонун-қоидаларини ишлаб чиққан, бутун мусулмон оламида Жоруллоҳ, яъни Оллоҳнинг қўшниси деган номга сазовор бўлган Маҳмуд Замаҳшарий сингари алломаларни берган. Хоразм вилояти Пахлавон Маҳмуд, Султон Увайс, Носириддин Рабғузий, Сулаймон Боқирғоний, Баҳоуддин Валад ва унинг буюк ўғли Жалолиддин Румий, Абулқосим Али Хоразмий, Исмоил Журжоний, Сирожиддин Саккокий, Мунис, Баёний, Чокар, Ҳожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов сингари кўплаб мутафаккир, илм-фан ва санъат намояндаларининг ватани ҳисобланади.