Click to listen highlighted text!
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги “SURGE MED”  МЧЖ таъсисчиси, Россиялик ишбилармон Виктор Маркушинни қабул қилди.


Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хитойнинг “China Machinery Engineering” корпорациясининг (СМЕС) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари  Чен Пенгни қабул қилди. Мазкур корпорация энергетика объектларини қуриш бўйича катта тажрибага эга бўлиб, дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида фаолият олиб бормоқда.

Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Малайзиянинг менежмент ва фан университети президенти  Мохд Шукри бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. Маълумот учун, ушбу илм маскани Малайзиядаги етакчи хусусий олий таълим даргоҳларидан бири бўлиб, университет қошида “MSU Medical Centre” кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда  “MSU Pharma” фармацевтика компанияси фаолият кўрсатади.


Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов "Ўзбекистон ва Нагоя" дўстлик жамияти ташаббуси билан вилоятимизга ташриф буюрган япониялик бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашди.



Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Туркиянинг “Acilyolcu” компанияси вакили Илгар Аҳмадовни қабул қилди. Ушбу компания хорижий мамлакатлар фуқароларига малакали тиббий хизмат, жумладан авиация ва махсус транспорт воситалари орқали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда катта тажрибага эга. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салохиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 1856-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли энгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сон қарорига мувофиқ Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги “ГМ Ўзбекистон”  ЁАЖ Хоразм вилояти филиалида «Дамас» русумидаги йенгил автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил қилишишлари икки босқичда амалга оширилди.
Қурилиш-монтаж ишлари лойиҳалаш ишлари билан бир вақтда бажарилди. 
Қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда лойиҳанинг биринчи босқичи (2014 йил март ойигача) белгиланган муддатда амалга оширилди. Жумладан, йиғув цехига мўлжаланган бино, муҳандислик коммуникациялари, маъмурий бино, контейнерлар майдони, эҳтиёт қисмлар омбори ва марказий юклаш майдони таъмирланиб, қурилиш-монтаж ишлари тугатилди.
2014 йил 6 январ куни «ГМ» талаблари бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва жараёни (ППВ) тасдиқланди.
2014 йилнинг 10 феврал куни «Дамас» йенгил автомобилини оммавий йиғув ишлари бошланди. Шунингдек, 2014 йилнинг 7 март куни «Шевролет Орландо» русумли автомобилларни йиғув (СКД) ишлари бошланди.
2014 йил 11 февралда “Дамас” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1579429) ва “Орландо” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1617709) ишлаб чиқарилаётган автомобилларга мувофиқлик сертификатлари берилди. 
    Заводга ишга қабул қилиш маҳаллий аҳолидан танлов асосида амалга оширилиб, биринчи босқичда 643 нафар одам ишга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш графигига мувофиқ, бўёқлаш ва пайвандлаш сехларини фойдаланишга топшириш муддати 2014 йилнинг ноябр ойига белгиланган эди, бироқ Компания томонидан мазкур ишлар муддатидан олдин, яъни 2014 йилнинг сентябр ойида якунланди.



 Файл кўринишида юклаб олиш (16,3 кб)


2014 йили "Урганч экскаватор" ОАЖ базасида “УзХСМГ” МCҲЖ Ўзбекистон-Хитой кўшма корхонаси ташкил этилиб, ушбу мажмуа қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва қурилиш соҳасига замонавий техникаларни йетказиб бера бошлади. Бунинг учун жамиятга 100 дан ортиқ энг сўнгги русумдаги асбоб - ускуналар ва ёрдамчи материаллар олиб келинди. Ишчи - хизматчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш эса Хитой Халқ Республикасида ташкил этилди.


- 2014 йилнинг 10 майида иш бошлаган корхонамиз йил охиригача 103 та экскаватор ҳамда 54 та булдозер ишлаб чиқарди, - дейди корхона бош директори Исломбой Ҳайитбоев. - 2015 йилда бу кўрсаткични 300 тага йетказиш режалаштирилган. Айни пайтда 150 нафар ёш мутахассис фаолият юритаётган корхона маҳсулотлари Япониянинг “ИСУЗУ” ва “КАВАСАКИ” компанияларининг двигателлари ва гидравлика тизимлари билан жиҳозланган. Шуниси қувонарлики, оғир техникаларимиздан йирик қурилиш майдонлари, қишлоқ хўжалиги, экин экиш майдонларини ободонлаштириш, зовурларни тозалашда ҳам самарали фойдаланилмокда. “Ангрен – Поп” янги электрлаштирилган темир йўл участкасида олиб борилаётган қурилиш ишларида ҳам техникаларимиз яхши самара бераяпти.
Шу ўринда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК ва “Хузоу Сонструcтион Мачинери Ггоур Со. Лтд” корпорацияси ўртасида 2015 йил охиригача ишлаб чиқаришнинг иккинчи саноат йиғиш босқичига ўтиш тўғрисида меморандум имзоланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бунда маҳсулот таннархини пасайтириш, рақобатбардошлигини ошириш ва албатта янги иш ўринлари яратишга аҳамият қаратилади. Шу билан бирга маҳаллийлаштириш орқали импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиб, валюта тежалади. Бу эса корхонанинг иқтисодий барқарорлигини ошириш, ички ва ташқи бозордаги ўрнини мустаҳкамлашга имкон беради.
Бу эса мазкур корхонада яна янги лойиҳаларга қўл урилаётганидан далолатдир. Мутахассисларнинг фикрича, бу жараёнда сифатли қурилиш техникалари турларини ошириш, автомобил йўллари қуриш ва қишлоқ хўжалиги учун замонавий техникалар, хусусан, занжирли тракторларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича йирик лойиҳалар мамлакатимизнинг саноат салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилгани билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.  
 Файл кўринишида юклаб олиш (14,3 кб)


Сайёҳлик - мамлакатимиз иктисодий-ижтнмоий тараққиётининг асосий соҳаларидаи бири. Бутунги кунда ушбу соҳа хизмат кўрсатишнинг энг замонавий ва юкори даромад келтирадиган тизимига айланди.


 Файл кўринишида юклаб олиш (455 кб) 


Янгибозор туманида ўтган йили ўз фаолиятини бошлаган “INTER TEXTILE MILLS” масъулияти чекланган жамиятида трикотаж, полотно матолари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 40 та янги иш ўринлари яратилди. Германиядан келтириб ўрнатилган 10 та тўқимачилик дастгохларини қишлоқ ёшлари махорат билан бошқармоқдалар.


 Файл кўринишида юклаб олиш (27,5 кб)


Хоразмда ота-боболаримиз ҳамиша тилёрар, ширин - шакаp қовунларни етиштириб келишган. Истиқлол йилларида қовун турларини янада кўпайтиришга катта эътибор берилди ва бунинг учун имкониятлар, шароитлар яратилди. Натижада  воҳамиз бўйлаб қовун, унинг турларини етиштириш ривожланди. Полизкорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида кўплаб хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда.
 Файл кўринишида юклаб олиш (27,5 кб)