Click to listen highlighted text!

Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифаларива функциялари

8. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
капитал қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектларини қуриш ишларининг сифатини янги даражага кўтариш;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ҳамда жадал ривожлантириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш учун телекоммуникация тармоқлари ва ахборот тизимлари, шунингдек, почта алоқаси ва архив объектларининг самарали фаолиятини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш;
аҳолининг сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, ҳудуднинг санитария ва экологик вазиятини яхшилаш;
давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш ва чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш.
9. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) капитал қурилиш индустрияси соҳасини жадал ривожлантириш, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қуриш ишларининг сифатини янги даражага кўтаришсоҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ амалга ошириладиган шаҳарсозлик фаолияти, шунингдек, капитал қурилиш ва пудрат ишлари соҳасида ислоҳотлар ва сиёсатнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этади;
шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, шунингдек, муҳим объектлар, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлайди, мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этиш чораларини кўради;
Ижтимоий ва инфратузилмани ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, тендер жараёнларини очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказиш ҳамда молиялаштиришни ўз вақтида очиш ишларини ташкил қилади;
Ижтимоий ва инфратузилмани ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) доирасида бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни ташкил қилади;
ҳар йили қабул қилинадиган Ижтимоий ва инфратузилмани ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш жараёнида ҳудуддаги мавжуд ҳолатни тўғри ва тўлиқ таҳлил қилган ҳолда, ваколатли органларга асосланган таклифлар киритиб боради;
Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш жараёнида йирик инвестиция лойиҳаларини керакли инфратузилма объектлари билан таъминланганлик даражасини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда таҳлил қилиб, асосланган таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш дастурий ҳужжатларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
йирик ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш,пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, ҳоким ўринбосари ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилади;
ваколатли давлат органларини жалб қилган ҳолда, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятининг мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этади;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати юзасидан техник назорат, шунингдек, муаллифлик назоратининг амалга оширилиши ҳолатини ўрганади;
қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга оширади ҳамда натижалари бўйича объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларидаги мавжуд қолоқликларни бартараф этиш, қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ҳамда объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан чоралар кўради;
қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганади ва таҳлил қилади, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
қурилиш тармоғини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш, салоҳиятли хорижий инвесторларни кенг жалб этган ҳолда, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга замонавий илғор, энергиядан самарали фойдаланадиган ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шу асосда тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шундай маҳсулотларни импорт қилишни босқичма-босқич қисқартириш ишларини ташкил этади;
б) “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни комплекс ва жадал ривожлантириш соҳасида:
қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш ва дунёқарашини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ҳар йилги тасдиқланадиган асосий параметрларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар белгилайди;
в) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш учун телекоммуникация тармоқлари ва ахборот тизимлари, шунингдек, почта алоқаси ва архив объектларининг самарали фаолиятини ташкил этишсоҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги ва “Почта алоқаси тўғрисида”гиқонунларига мувофиқ аҳоли масканлари, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда ривожлантиришда белгиланган нормативларга мувофиқ телекоммуникация воситалари ва почта алоқаси объектларини жойлаштириш назарда тутилишини таъминлайди, телекоммуникация тармоқлари ва почта алоқаси объектларида рўй берган ҳодисалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашади;
иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш орқали республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада оширади;
“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини жорий этиш доирасида тизимни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат ва идоравий архивлар ҳужжатларининг сақланиши учун тегишли даражадаги шарт-шароитларни таъминлаш, уларнинг ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш чораларини кўради ва архивларни молиялаштириш миқдорини аниқлайди;
г) транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини ривожлантириш, ташишларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлашсоҳасида:
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасининг фаолияти масалаларида давлат органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
рақобат муҳитини шакллантириш, соҳага давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни ташкил этади;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини ривожлантириш ҳудудий дастурларини махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқлар ва овулларнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва амалга оширади;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларини жорий таъмирлаш, сақлаш (шу жумладан, ёритиш тизимларини ўрнатиш), ободонлаштиришни ташкил этади ҳамда ҳисобини юритади;
шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, қишлоқлар ва овулларнинг йўл-транспорт ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришни давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширади;
д) аҳолининг сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олинишини тубдан яхшилаш, кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, ҳудуднинг санитария ва экологик вазиятини яхшилаш соҳасида:
коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этади;
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига хорижий инвестициялар ва инновацион ғоялар, технологияларни жалб этиш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш учун шарт-шароитлар яратади;
аҳоли пунктларини ривожлантириш схемаларига ва бош режаларига мувофиқ сув таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳудуддаги давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари билан биргаликда уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи амалий механизмлар ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;
кўп квартирали уй-жойларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилади;
иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилади, ушбу соҳа ташкилотларининг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлайди;
уй-жой коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда,кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш доирасида табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган узоқ, ўрта ва қисқа муддатли ҳудудий экологик дастурларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштиради;
каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитария, экологик норма ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни шакллантиради;
е) давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш ва чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этади, давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш жойини, ҳажмини ва бошқа шарт-шароитларини, сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор ҳимоялаш ишларини белгилайди;
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни шакллантиради ҳамда уларда белгиланган тадбирларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
ҳудудни, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳаларини ривожлантиришнинг ўта муҳимва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;
соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини тизимли асосда таъминлайди;
капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ҳудудий тузилмаларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўради;
ҳокимнинг топшириқларига биноан ўзига бириктирилган йўналиш бўйича ҳудуд ва тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
ҳудудда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;
давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациясининг йиғилишлари ва тадбирларида иштирок этади;
давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;
туман ва шаҳар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятива жавобгарлигини ошириш чораларини кўради ҳамда йил якуни бўйича уларнинг фаолиятини баҳолаб боради;
тегишли комиссияларга (кенгашлар, гуруҳлар) самарали раҳбарлик қилади, вилоят ҳокими раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этади ва қарорларининг бажарилиши бўйича назоратни таъминлайди;
белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
 
3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг
ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 
10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳасида ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастур ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;
капитал қурилиш соҳасини жадал ривожлантириш, жумладан, ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектларини қуриш ишларини ҳар йилги мақсадли параметрларини ишлаб чиқиш, ижросини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммолар ечими юзасидан тезкор чоралар кўриш;
капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини доимий назорат ва таҳлил қилиш;
вазирлик, идора ва қўмиталарнинг ҳудудий тузилмалари, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш;
ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, коммунал соҳа ташкилотларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;
кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, коммунал соҳа ташкилотларини давлат-хусусий шериклик асосида ишончли бошқарувга бериш ҳамда ҳудудда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олишбўйича ваколати доирасида зарур чораларни кўриш;
шаҳарлар ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича тасдиқланган дастурлар ижросини таъминлаш, шунингдек, пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.
11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу низомнинг 8 ва 9-бандларида ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
 
4-боб. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
 
12. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу низомга мувофиқ, вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ушбу иш режалар асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
13. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафта эшитиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосан вилоятлар ҳокимлари ўринбосарининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши мажлисида эшитилади.
14. Вилоят ҳокими ўринбосарининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегиши чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
15. Вилоят ҳокимининг ўринбосари фаолияти тегишли котибият томонидан таъминланади.
 
Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ

 
1. Қурилиш бош бошқармаси.
2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси.
3. “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси.
4. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.
5. Транспорт бошқармаси.
6. Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси.
7. Ҳудудий газ таъминоти корхонаси.
8. Ҳудудий ва магистрал электр тармоқлари корхоналари.
9. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси.
10. “Ўзархив” агентлигининг ҳудудий бошқармаси.
11. Саноат хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бўлими.
12. Ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари.
13. Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, Кўп қаватли
уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, “Ўзнефтгазинспекция”, “Ўзэнергоинспекция” инспекциялари, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясинингҳудудий бўлимлари.
14. Вазирлик ва идоралар таркибидаги объектларни қуриш бўйича буюртмачи ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари.
15. “Тоза ҳудуд” ДУК.
16. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар
ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари – саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш масалалари юзасидан.
  
Вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ
 
1. “Қишлоққурилишинвест” МЧЖ ИК ҳудудий филиали.
2. “Ўзбектелеком” АК ҳудудий филиали.
3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳудудий филиали.
4. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть базалари.
5. Қора ва рангли металлар парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш идоралари.
6. “Ўзбеккўмир” АЖнинг кўмир таъминоти омборлари.
7. “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖларнинг ҳудудий ташкилотлари ва бошқа транспорт корхоналари.
---