Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ва функциялари

  • Qog'ozga chop etish

8. Қуйидагилар вилоят ҳокими ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, агросаноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш;
янги интенсив боғлар, узумзор ва иссиқхоналар ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;
ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежайдиган ваинновацион технологияларни кенг жорий этиш;
тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар миқдорини белгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш;
ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, ўрмон хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш;
ветеринария хизматини кўрсатиш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалариниамалга ошириш ва қишлоқ жойларда савдо ва пулли хизматларни ташкил этиш.
9. Вилоят ҳокими ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини ташкил этиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ–5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган устувор вазифаларга мувофиқ ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларига таклифлар ишлаб чиқади;
аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижросини ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча тармоқларини ривожлантириш бўйича вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
б) қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, агросаноат кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасида:
ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароитлари, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари тўлиқ экилишини, агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларидан белгиланган ҳосил етиштирилишини ташкил этади;
пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг янги шаклларини жорий этади;
агросаноат кластерларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, кластерлар моделидаги ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини кўради;
қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларини ривожлантириш, жумладан, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга оширувчи қишлоқ хўжалиги бирлашмаларини ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича тузилган контрактация ва фьючерс шартномалари бажарилишини ваҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини ташкил қилади;
в) янги интенсив боғлар, узумзор ва иссиқхоналар ташкил этиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган узумзорлар барпо этиш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
г) ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишсоҳасида:
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамдауларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ер ресурсларидан белгиланган мақсадларда оқилона ва самарали фойдаланишни, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади;
ер тузиш, ер мониторинги ўтказилиши ва давлат ер кадастрини юритиш ишларини ташкил этади;
юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ербериш ишларини ташкил этади;
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда бекор қилиш жараёнларини мувофиқлаштиради;
д) сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва мелиорация тадбирларини амалга оширишсоҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ–5005-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегиясидабелгиланган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлайди;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув олиш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномаларни расмийлаштириш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича тартиб ижросини ҳамда суғориладиган ерларда мелиоратив назоратни ташкил қилади;
сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантиради ҳамда ижросини ташкил қилади;
сувни тежовчи суғориш технологияларини кенг жорий қилиш бўйича ҳудудий дастурларни шакллантиради ва ижросини таъминлайди;
сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва ривожлантиришга кўмаклашади, фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари билан уларнинг шартномавий муносабатларини ташкил қилади;
сув истеъмолчилари уюшмалари ва сувдан фойдаланувчилар ҳисобидаги суғориш тармоқлари, улардаги гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни ҳамда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлайди;
сув ва сув хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақаларини ташкил қилиш, ажратилган ерлардан оқилона фойдаланишни таъминлайди;
инвестиция дастурлари доирасида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш учун зарур чораларни кўради ҳамда фойдаланишга топширилган объектлардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни ташкил қилади;
е) қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни кенг жорий этишсоҳасида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ресурсларни тежовчи ва инновацион технологияларни қўллашга кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги экинларининг истиқболли, интенсив ҳамда серҳосил навларини экишни ташкил этади;
инновацион ишланмалар, шунингдек, замонавий автоматлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини қишлоқ хўжалиги тармоқларига жорий этади;
аграр секторга инвестицияларни жалб этиш соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўради;
ж) тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар миқдорини белгилаш, қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилишсоҳасида:
ҳар бир тумандаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг тупроқ унумдорлиги ва белгиланадиган экинлар ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва кимёвий препаратлар миқдорини белгилайди;
мутасадди ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантириш учун минерал ўғитлар, ўсишни бошқарувчи воситалар ва ўсимликларни ҳимоя қилувчизарур кимёвий препаратлар билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўради;
мавжуд биолабораторияларнинг тўла қувват билан ишлашини ташкил этади, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши биринчи навбатда биологик ва кимёвий курашиш тадбирларини ташкил этади;
з) ўрмон хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, ўрмон хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажмларини оширишсоҳасида:
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиши бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширилишини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда ўрмон хўжаликларида давлат ўрмон фондининг маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун берилган участкаларида ўрмонларни ва табиий ландшафтларни сақлаш, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилиш шарти билан буучасткаларни ободонлаштириш тадбирларини ташкил этади;
ўрмонларнинг давлат ҳисоби ва давлат ўрмон кадастри юритилишини таъминлайди;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўриқлаш, улардан фойдаланиш вауларни такрорий кўпайтириш устидан давлат назоратини амалга оширади;
ўрмонлар ҳолатига зарар етказилган ҳолларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ва тугатиш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биланбиргаликда ҳудуддаги ўрмон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишини назорат қилади;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмниривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда ўрмон фонди ерларида экотуризмни ривожлантириш, туристик йўналишлар ва замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган ҳудудийдастурлар ижросини ташкил қилади;
и) ветеринария хизматини кўрсатиш ҳамда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини ташкил этишсоҳасида:
ветеринар осойишталикни таъминлашга қаратилган чораларни кўради ва эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб боради;
ички истеъмол бозорини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, тухум, балиқ ҳамда асал маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, маҳсулотлар нархининг барқарорлигини сақлаш мақсадида замонавий чорвачилик комплексларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
чорва моллари бош сонини, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилишини таъминлайди;
чорвачилик хўжаликларидаги мавжуд чорва моллари учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг ҳолатини ўрганади ва самарали фойдаланиш юзасидан тегишли чоралар кўради;
паррандачилик, балиқчилик ва пиллачилик тармоқларида кластер усулини жорий этади;
сув танқислиги шароитида сунъий сув ҳавзаларига бошқа манбалардан қўшимча сув бериш чораларини кўради;
асаларичилик хўжаликларини ўрмон фонди ерларига, тоғ ва тоғолди ҳудудларга, табиий пичанзор ва яйловларга ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига жойлаштириш чораларини кўради;
фермер хўжаликларининг дала атрофларига тут кўчатларини экиш, интенсив тутзорлар барпо этиш ва парваришлашни ташкил этади вапиллачиликнингозуқа базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;
к) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳалариниамалга ошириш ва қишлоқ жойларда савдо ва пуллик хизматлар ташкил этишсоҳасида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмларини ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлайди;
савдо ва пулли хизматларни ривожлантириш соҳасида иқтисодий ислоҳотлар тизимли амалга оширилишини таъминлаш чораларини кўради;
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолияти мониторингини олиб боради, қишлоқ аҳолисини талаб этиладиган озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш ва пулли хизматлар кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва ижросини таъминлайди;
ҳудуд аҳолисини қиш-баҳор даврида узлуксиз таъминлаш учунозиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини захирага ғамлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ижросини ташкил этади;
ҳудудда омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совитиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;
деҳқон бозорлари фаолиятини тартибга солиш чораларини кўради;
ҳудуд аҳолисини, шу жумладанқиш-баҳор ойларида бориш қийин бўлган олис ва чўл зоналарида яшайдиган аҳолига, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасаларига озиқ-овқат маҳсулотлари ишончли ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлайди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари қуйидаги қўшимча функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда “йўл хариталари” лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этади ва ижросини таъминлайди;
ҳудудда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни таъминлаш борасида тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таҳлил қилиб боради, уларнинг натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланиши ва ҳокимлик йиғилишларида муҳокама қилиб борилишини ташкил этади;
қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва ўрмон хўжалиги масалалари бўйича тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар, хўжалик бирлашмалари ҳудудий тузилмаларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
тегишли вазирликлар, идоралар, қўмиталар, хўжалик бирлашмаларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига юкланган вазифалар ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўради;
тегишли вилоят комиссияларига (кенгашлар, гуруҳларга) раҳбарлик қилади, вилоят ҳокими иштирокидаги комиссиялар (кенгашлар, гуруҳлар) ишини ташкил этади, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги республика комиссиялари қарорлари ижро этилишини таъминлайди;
белгиланган тартибда ўзларига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
 
3-боб. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
 
10. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича қарорлар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, ижросини ташкил этиш;
вилоят ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ваишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органлари, туманлар ҳокимликлари вабошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда вилоят ҳокимлигида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарлари ваходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқаташкилотлардан улар томонидан киритилган вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
қишлоқ, сув, ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш ва чорвачилик масалаларини ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
ҳудудий бошқарув органлари, туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, вилоят ҳокими ўринбосари топшириқларининг ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини ўрганиш.
11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ушбу низомнинг 8 ва 9-бандларидаги ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда васамарали бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ–2881-сон ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ‒5132-сон қарорлари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
12. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ўз вазифалари ва функцияларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
 
4-боб. Ҳоким ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
 
13. Вилоят ҳокимининг ўринбосари ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, ушбу низомга мувофиқ вилоят ҳокимининг чораклик ва ярим йиллик иш режалари асосида ташкил этилади.
Ушбу иш режалар асосида вилоят ҳокими ўринбосарининг ойлик шахсий иш режалари ишлаб чиқилади ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
14. Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи вилоят ҳокимининг тезкор йиғилишларида ҳар ҳафтада эшитиб борилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига асосанвилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари халқдепутатлари вилоят Кенгаши мажлисида эшитилади.
15. Вилоят ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолаш, улар юзасидан ҳисоботларни эшитиш ва тегишли чораларни кўриш Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
16. Вилоят ҳокими ўринбосари фаолиятини таъминлаш тегишли котибият томонидан амалга оширилади.
 
Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг
ҳудудий ва тармоқ бўлинмалари
РЎЙХАТИ

 
1. Қишлоқ хўжалиги бошқармаси.
2. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси.
3. Ирригация тизимлари бошқармалари.
4. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси.
5. Мелиоратив экспедицияси.
6. Ўрмон хўжалиги бошқармаси.
7. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси.
8. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги ҳудудий бошқармаси.
9. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси.
10. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси.
11. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳудудий филиаллари.
 
 
Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари
РЎЙХАТИ
 
1. Ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖ.
2. Дон қабул қилиш корхоналари.
3. “Агросервис” МЧЖ.
4. “Ўзагромашлизинг” АЖ вилоят филиали.
5. “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси.
6. Уруғчилик маркази.
7. “Балиқсаноат” МЧЖ.
8. Пахта ва дон кластерлари.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Fotogalereya