Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

14 январь -Ватан ҳимоячилари куни

  • Qog'ozga chop etish

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва 14 январь -Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланди. 
Байрам тадбири анъанага мувофиқ Урганч шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросимидан бошланди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Шимолий ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ҳамда ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. 
Шундан сўнг ҳарбий техника юриши ва турли ҳарбий қисмлар хизматчилари қўшиқ куйлаган ҳолда кўча бўйлаб саф тортиб ўтишди. 
Хотира хиёбонидан бошланган ва кўча бўйлаб саф тортиб ўтган ҳарбийлар, ҳарбий техникалар намойишини юртдошларимиз кузатиб, олқишлашди.
 Вилоят мусиқали драма театрида давом этган тантанали маросим байрамга ўзгача шукух бағишлади. Вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарход Эрманов Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган эди. Тадбирда ана шу мукофотлар ўз эгаларига тантанали топширилди. 
Бундан ташқари хизмат фаолиятида ўрнак кўрсатаётган, вазифаларини бажаришда юқори касбий маҳорати ва шахсий ибрати, жамоат ишларидаги фаоллиги ва байрам муносабати ҳарбий қисмлар ҳамда муассасаларнинг ҳарбий хизматчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоат ташкилотлари ходимлари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда таниқли хонандалар томонидан ҳарбий-ватанпаварлик руҳидаги қўшиқлар янгради. Айниқса, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ёш авлодни ватанпарварлик ва миллатпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган саҳна кўринишлари барчада унутилмас таассурот қолдирди.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya