Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ички ишлар вазири ўринбосари хоразмлик ёш ходимларнинг таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди

  • Qog'ozga chop etish

2021 йил 19 январь куни Хоразм вилояти ИИБ мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари полковник Р.А.Хатамов вилоят ички ишлар органларининг бир гуруҳ ёш ходимлари билан учрашди.
Шунингдек мазкур учрашувда фидойилиги ва фаоллиги билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ёш ходимлардан бир гуруҳининг ота-оналари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг масъул ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Вазир ўринбосари учрашувдаги кириш сўзида бугунги кунда республика ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг сўз олган Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг ўринбосари И.Ўринов бугунги кунда ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари билан  ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бераётганлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда иштирок этган ёш ходимлар ўз навбатида Вазир ўринбосарига ўзларининг таклифларини билдирдилар.
Жумладан, ёш ходимлар иштирокида “Хива-Қўқон” йўналишида ва ИИВ Академиясига саёҳат уюштириш, ходимларга хорижий тилларни ўргатиш ва уларнинг нотиқлик маҳоратини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этиш, тизимда фаолият юритаётган фидойи хотин-қизлар учун махсус кўкрак нишони ва улар ўртасида кўрик-танлов жорий этиш борасидаги таклифлар Вазир ўринбосари томонидан самимий қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этиш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.
Самимий руҳда ўтган учрашув якунида намунали ҳулқи, касбига садоқати билан барчага ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ фидойи ёш ходимларга Вазир ўринбосари томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва бадиий китоблар тўплами топширилган бўлса, яна бир гуруҳ фидойи ходимларнинг ота-оналарига “Миннатдорчилик” хати ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, вилоят ички ишлар органлари билан яқин ҳамкорлик қилиб келаётганлиги учун Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг масъул ходимларига ҳам “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари берилди.
Ўз навбатида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг ўринбосари И.Ўринов ёшларга кўрсатаётган эътибори ва ғамхўрлиги учун Вазир ўринбосарига миннатдорчилик билдириб, Хоразм тарихини акс эттирган асарлардан иборат китоблар тўпламини совға қилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya