Click to listen highlighted text!

Хоразм вилояти ҳокими «Қўриқтом» маҳалласида 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг 80га яқин мурожаатларини қабул қилди.

Унда туман ҳокимлиги, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият, касб-ҳунар таълими, бандлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари, электр энергияси ва газ таъминоти каби кўплаб соҳаларга тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар иштирок этди. Мурожаатлар уй-жой, газ, электр энергияси, бандлик, ижтимоий ёрдам, кредит, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, таълим, тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиладиган мурожаатлар ижросини ҳоким шахсан ўз назоратига олиб, тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаат ижроси бўйича муддат белгилаб берди.
Добавить комментарий

Оставить комментарий