Click to listen highlighted text!

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

Янгибозор туманида  “Маданият маркази”да “Аёллар дафтари”га киритилган 170 нафарга яқин хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди. 

Мулоқотда    жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман Маъмурий суди раиси Ш.Хўжаниёзов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари К.Адамбаев, Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси Т.Ибрагимов, Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.Исаков  иштирок қилди. Суҳбат давомида ҳуқуқий маслаҳатга эҳтиёжи бўлган хотин-қизлар ўзларини қийнаб келаётган барча саволларга жавоб олдилар.
Йиғилиш сўнггида масъуллар томонидан аёллларни иш билан таъминлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳаракатларни жадаллаштириш, қолаверса, ҳозирги натижаларни сарҳисоб қилган ҳолда янги вазифалар ҳамда иш режалари белгилаб олинди.

Добавить комментарий

Оставить комментарий