Click to listen highlighted text!
Маълумки, бундан тўрт йил олдин мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг фармони билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қабул қилинган эди. Ўтган йиллар давомида мазкур дастурлар доирасида 5 миллионга яқин юртдошимиз яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланди. Шунинг ўзигина “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларини дунёда ўхшаши йўқ, ноёб тизим, дейишимизга асос бўла олади.


Ўзбек матбуоти тарихида ўз ўрни, ўз сўзига эга бўлган хоразмлик таниқли журналист Рўзимбой Ҳасаннинг ўтган асрнинг 80-90 йилларида даврнинг оғриқли муаммолари, халқ дардини дадил кўтариб чиққан мақолалари кекса ва ўрта авлод вакилларининг ҳамон ёдида.Илк мақоласи 1968 йилда болалар газетасида босилиб чиққанида 10 яшар мактаб ўқувчиси эди. Шундан буён орадан ярим асрдан зиёд вақт ўтибдики Рўзимбой аканинг қўлидан қалам тушмайди.



Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов спортнинг бокс тури бўйича 81кг вазн тоифасида Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги XXXII олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган хоразмлик чарм қўлқоп устаси Дилшодбек Рўзметов билан учрашди. 


Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими  ҳамда спорт ўйинлари ҳамда енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида футбол бўйича  очиқ биринчилик мусобақалари ўтказилди.


Бугун вилоят Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани


Барча соҳаларда бўлгани каби аҳолига энергетика маҳсулотлари етказиб бериш ҳам кейинги йилларда замонавий, автоматлаштирилган тизимга ўтказилмоқда. Хусусан, аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда хозирда махсус ID карталар қўлланила бошланди.


«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан вилоят аҳолисини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.


Хоразм вилояти Ёшлар марказида  вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбергеновнинг ёшлар  билан очиқ мулоқоти  ўтказилди. 

Урганч шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежи ҳудудида Хоразм вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамкорлигида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўз ишини бошлади.