Click to listen highlighted text!
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган  ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг  25 бараваридан  кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади. Бунда,  истеъмол кредитлари  бўйича фоиз тўловлари  Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига  ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади.


Мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2021 йил 1 майдан бошлаб:
ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан Урганч туманидаги ўқув-машқ майдонида спортнинг картинг тури бўйича ўсмирлар ўртасида мусобақа уюштирилди. Унда воҳамизнинг  7 ёшдан 18 ёшгача бўлган иқтидорли картингчилари ғолиблик учун стартга чиқишди.

Малака тоифаси бўйича фан ўқитувчилари учун бўлиб ўтаётган малака синовларида бугунга қадар 12 нафар хоразмлик ўқитувчи 100 балли натижа билан энг юқори кўрсаткични қайд этди.


2021 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хива шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга асосан Хива шаҳрининг инфратузилмасини ривожлантириш учун  2021 йилда Республика бюджетидан 5 миллиард сўм  маблағ ажратилади.



Юртимизда Иккинчи жаҳон уруши талофатларидан жабр кўрмаган, қирғинбарот жангларда яқинларидан айрилмаган биронта хонадон, оилани топиш қийин. Масалан, ўша йиллари Хоразмдан 67300 нафар киши урушга кетган бўлса, шулардан атиги 21351 нафари юртига эсон-омон қайтиб келишган.


Президентнинг тегишли фармонига биноан, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.


Жорий йилнинг 19 апрель куни  “YouTube” ижтимоий тармоғи орқали Урганч тумани “Оёқбоғ” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан маҳалладаги йўлларни ҳамда 4р 158 “Урганч -Хива ” автомобиль  йўлининг 1,5 км қисмидаги пиёдалар йўлакчасини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Урганч тумани “Оёқбоғ” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатида кўрсатилган автомобиль йўли Урганч туман ҳокимлигига қарашли ички хўжалик автомобиль йўли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баённомасининг 13-банди ҳамда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, МФЙ раиси томонидан  берилган таклифларга асосан ишлаб чиқилган “2021 – 2023 йилларда Хоразм вилоятидаги ички йўлларни таъмирлаш” дастурида Урганч тумани “Оёқбоғ” махалласининг Жўшқин кўчасида 1 км, Тинч остона кўчасининг 4-йўлагида 0,9 км узунликдаги қисмига асфалть бетон  ва Қоракўл кўчасининг 1,3 км қисмига ШПС қопламаси ётқизиш 2021-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган.


Юртимизда ҳур сўз, эркин фикрга кенг ўрин ажратилгани, қаламкашман деганга катта ҳуқуқ ва ваколатлар берилганини эндиликда бутун жаҳон билади. Мамлакатимиз Конституциясида зикр қилинишича: "Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди.Улар ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар." Конституциямиз руҳи билан суғорилган   қонунчилигимизга кўра ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш,олиш,текшириш,тарқатиш,ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.Ахборотни бузиб талқин этиш ва сохталаштириш тақиқланади.Оммавий ахборот воситалари ўзлари тарқатаётган ахборотнинг ҳаққонийлиги  учун ахборот манбаи ва муаллифи билан биргаликда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш,шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб,мамлакатимизнинг барча ҳудудларида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (ГНҲАТ/АСКУГ)ни амалиётга татбиқ этиш ишлари олиб борилмоқда. Қарорда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини «ишлаб чиқариш — газ тақсимлаш станцияси — туман, шаҳар чегараси — йирик участкалар кириш қисми — истеъмолчи» принципи асосида бутун тармоқ бўйича жорий қилиш кўзда тутилган.