Click to listen highlighted text!
Хабарингиз бор, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 21 май куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан старт олган “Мўйноққа мадад”  экологик веломарафони вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.


 Урганч давлат университетининг техника факультети стажёр-ўқитувчиси Ҳумоюн  Бекчонов AR технологияларга асосланган 4D моделлаштирилган китоб яратди. Ушбу китоб мамлакатимиз таълим тизимида янгилик бўлиб, талабаларга нафақат назарий билим бериш, балки кўп ўлчамли моделлар  асосида амалий машғулотлар олиб боришга мўлжалланган.


Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиши куни муносабати билан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги истироҳат боғлари, хиёбонларда карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда болалар иштирокида концертлар, спорт ўйинлари, маданий дастурлар ўтказилмоқда.


Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари  бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ижтимоий  тармоқларда жойлаштирилган  “Хонқа ун заводи. Ун нархи ошишини сабаби” сарлавҳали чиқиш бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз: “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан  ўта муҳим ва тоифаланган объектлар рўйхатига киритилган. 2021 йил 11 январда тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган “Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ ҳудудига кириб-чиқишни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”га асосан объект ҳудудига тегишли рухсатномасиз фото, видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш таъқиқланган.


Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов  Малайзиядаги Binary  университетининг халқаро алоқалар бўйича директори Гилберт Алвинни қабул қилди.


Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Япониянинг  ахборот технологиялари йўналишида мутахассислар тайёрловчи “Gakko Plus” компанияси вакили жаноб Жуничи Сугимотони қабул қилди. 

Ижтимоий тармоқлардаги "Хонқа дон маҳсулотлари" АЖ ҳудудига кириш-чиқиш тартиби ва ун нархи тўғрисидаги чиқиш бўйича батафсил маълумот эълон қилинади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда  Янгиариқ туманидаги кулолчилик марказига медиа-тур ташкил қилинди. Унда ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашиб, янги ташкил қилинган марказ фаолияти, Каттабоғ кулолчилик мактаби анъаналари, бу масканга сайёҳларни жалб қилиш борасидаги изланишлар билан танишдилар..


Ёшлар фестивали доирасида Хива шаҳрида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган йигит- қизлар иштирокида гала-концерт бўлиб ўтяпти.