Click to listen highlighted text!
Ҳарбий бўлишни орзу қилмаган болаларнинг ўзи бўлмаса керак. Уларнинг аксарияти ҳарбий форма кийишни, маёр, полковник, генерал бўлишни орзу қилади ва бу йўлни қандай босиб ўтиш табиийки ёшларга қизиқ.
Урганч шаҳридаги 6-сон мактабда ўқувчилар учун мавзу бўйича мастер-класс шаклида уч авлод учрашуви ўтказилди. 
Унда нафақадаги фахрий, шунингдек вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари қатнашиб ўз касбий тажрибаларини болалар билан ўртоқлашдилар.



Файлни юклаб олиш: 726k.pdf [102,46 Kb] (Юклаб олишлар сони: 14)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 1856-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора тадбирлари тўғрисида»ги 51-сонли қарорига мувофиқ Питнак шаҳрида “Дамас” русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси тасдиқланди. 
Ушбу лойиҳага асосан қурувчилар ва соҳа мутахассисларининг тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари эвазига жуда қисқа вақт ичида, яъни 2014 йил 6 январь куни Питнак заводида биринчи “Дамас” автомобили ишлаб чиқарилган эди. 
5 йилдан ортиқ вақт ўтиб бугун 2019 йил 17 декабрь куни “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиалида 200 000 дона автомобил ишлаб чиқарилишига эришилди. Ушбу эришилган марра билан барча ишчи-ходимларни муборакбод қиламиз.


Куни кеча туман хокими Х.Отахановнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шовот туманидаги Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Халқ таълими раҳбарлари ҳамда  туман ҳокимлиги мутасаддилари аҳоли билан очиқ мулоқот олиб борди.
Қабул жараёнида 39 нафар фуқаролар турли хил мурожаатлар билан қатнашиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида қаноатлантирилди, 29 нафар фуқароларнинг мурожаатларига тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилиб, 5 нафар фуқаронинг мурожаати тегишли ташкилотларга назоратга олинган ҳолда юборилди.
Шунингдек, тадбирда  аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил қилиниб, малакали шифокорлар жалб қилинди, қабулга келган 39 нафар фуқародан 23 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.


Ҳазорасп туман ҳокими Равшан Жаббаровнинг туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. 
Қабул давомида жами 63 нафар фуқаролар  мурожаат қилишди. Мурожатларнинг кўпчилиги қиш мавсумига доир бўлиб, газ, кўмир ва электр энергияси бўйича бўлса, қолгани жой ўрни, моддий ёрдам, фермер хўжалиги ташкил қилиш, қарздорлик, намунали уй-жой масалалари бўйича бўлди.


Бугун 25 декабрь  Узбекистан Республикаси Президентининг Хонка тумани Халк кабулхонасида туман хокими О. Жуманазаровнинг фукаролар билан кабули булиб утди.  Килинган жами 35 та мурожаат юзасидан тегишли топшириклар берилди. Иш билан таъминлашда ердам сураган олти нафар фукарога бандликка кумаклашиш маркази тез кунда чора куришини, турар жойга эгалик хукуки белгилаш, турар жойни кадастрлаш, даволаниш учун моддий ердам ва ордер масалалари уз жойида хал этилиши белгиланди. Пахта йигим теримидаги пулларини ундириб берилишида ердам сураб келган турт нафар аелнинг мурожаати юзасидан бу ишни пайсалга солиб юрган фермер хужалиги рахбарига тегишли чоралар курилиши ва теримчиларнинг пулларини тез кунда ундириб берилиши таъкидланди. Баркамоллик махалласи. Мехнатобод кучасида яшовчи фукаро Мумин Юсуповнинг бозор худудидаги йулни ободонлаштиришда хомийлик ердами курсатиши ва  шу жойдан машиналар туриши учун шохобча куриш ташаббусини куватлаб, бу масалани урганиб чикиш учун туман йул идораси хамда адлия бошкармасининг рухсатларини олиш юзасидан тегишли жавоблар такдим этилди.

Файлни юклаб олиш: 618k.pdf [71,16 Kb] (Юклаб олишлар сони: 18)

Ҳар бир касб эгалари иш фаолияти билан шуғулланар экан, ўша соҳага оид кўникмаларга эга бўлиши, касбга доир қоидаларни тўлиқ ўзлаштириши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиши зарур. Айниқса, электр энергияси соҳасидаги мутахассислардан бундай кўникмалар қаттиқ талаб қилинади. Зеро, ҳар дақиқада бахтсиз ходисалар рўй бериши мумкин. 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан барча шахар ва туман электр таъминоти корхоналаридан келган  30 та усталаридан  иборат     гуруҳларга электр қурилмаларининг ишончли ишлаши, ишчиларга беҳатар, хавфсиз иш услубларини ўргатиш, электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш меъёрлари бўйича ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Семинар давомида усталарга соҳага оид кўникмалар, иш жараёнида бажарилиши шарт бўлган хафсизлик қоидаларига алоҳида таъкидланди.
Хавфсиз бехатар иш жойини ташкил этиш, юқори савияда электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш жараёни мукаммал тарзда қайта ўргатилди. 
 Яна бир долзарб масала  айниқса, қишнинг совуқ, ёғингарчиликли кунларида истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб беришда асосий муаммоларлардан бири трансформаторларнинг яхши ҳолатда ишлашидир. Бунинг учун жамият ходимлари йил давомида ҳудудлардаги трансформаторларнинг таъмирлаш ишларини олиб бордилар. Шунга қарамай ўқув-семинарда усталарга трансформаторлар чўлғамини унга қўйилган талаблар, уларнинг ҳолатини даврий синаш, корхона марказий таъмирлаш устахонасида изоляция синови хизмати бўлимининг малакали ходимлари иштирокида амалий жиҳатдан қайта ўргандилар.
 Ўрганиш жараёнида ҳар бир усталар томонидан кўрсатилган техника хизматларини мустақил қайта такрорлаб берилиши, уларни олган кўникмаларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлиги аниқ. 
Ўз касбини мукаммал эгаллаган инсонгина керакли мутахассис бўлиши, соҳа ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Буни яхши билан жамиятнинг ходимлари ўз билим кўникмаларини янада ошириш йўлида изланмоқдалар. Бундай ташаббусларни корхона раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлаган ҳолда шароит яратиб бермоқдалар. 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.                                                                       


Мамлакатимизда Янги йил байрами муносабати билан барча ҳудудларида бўлгани каби Урганч шаҳрида ҳам аҳоли гавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди. 
Айниқса Урганч шаҳрида жойлашган Марказий деҳқон бозори олдида ташкил этилган ярмаркада барча турдаги маҳсулотлар бўлиб, кўплаб қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар, деҳқонлар турли хил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан аҳолига хизмат кўрсатмоқдалар. Ярмаркада 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига бозорга нисбатан арзонлиги билан манзур бўлмоқда
Ярмаркаларга маҳсулотларнинг узлуксиз таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир ажратилган савдо расталари ҳўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўлдирилиб, байрамона безатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига ўтказилаётган сайловларда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов 28-сайлов участкасида бўлиб овоз беришда иштирок этди.
___________________
Хоким области Ф.Эрманов с раннего утра посетил избирательный участок 28 города Ургенча и голосовал на выборах в депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса, местных Кенгашей народных депутатов.