Click to listen highlighted text!

Asia Khiva мехмонхонаси

Модерн услубида. Юқори сифатли хизмат кўрсатиш, бассейн, бар, сауна, боғ, конференциялар зали, шарқона буюмлар билан савдо қилувчи дўконча мавжуд.
hotelasiakhiva@rambler.ru  
tel. +998-62-375 8198
+998-91-719 6118



Orient Star Khiva мехмонхонаси 
Мехмонхона Мухаммед Амин Хон мадрасаси ичида жойлашган, барча хоналар шарқона услубда безатилган. 
S 3 (75$) D 75 (80$) 
tel. +998-62-375 6859
+998-62-375 4942
orientstarkhiva@rambler.ru



Old Khiva мехмонхонаси

Модерн услубида, дид билан безатилган. Эски шахарнинг рўпарасида жойлашган бўлиб, олд томондаги хоналар балконли. 
S (25-45$) D 21 (60$)
oldkhiva@mail.ru
tel. +998-62-375 6260
+998-90-559 7940

Arkanchi мехмонхонаси
Анъанавий услуб, Ичон Қалъа ичкарисида жойлашган
D 35 (50$) T 6 (65$)
arqanchi@mail.ru
tel. +998-62-375 2230
+998-90-725 0147




Mirzaboshi B&B 

Анъанавий услубда чиройли безатилган ховли, хамёнбоп нархлар. 
S 1 (15$) D 7 (30$)
mirzaboshi@inbox.ru
tel. +998-62-375 2753



Lali Opa B & B
Анъанавий услубда дўстона муҳит. Эски шахар рўпарасида, қулай файзли ховли. 
D 3 (25$) T 2 (9$ pp)
laliopa@mail.ru 
tel. +998-62-375 4449 
91-995 5999  


Madrasa Aminxo
n мехмонхонаси
Эски тўқимачилик фабрикаси биносида жойлашган.
S (40$) D 16 (60$)
madrasaaminxon@mail.ru 
tel. +998-62-375 6260
+998-90-559 7940

Isak Hoja мехмонхонаси
Хоналари кенг, томда айвон жойлашган, шахар томоша қилиш имкони мавжуд. 
S 1 (20-25$) D 13 (30-35$
isakjan02@mail.ru
tel. +998-62-375 9283
94-631 5085



Alibek B&B

Анъанавий услуб, улкан ёғоч айвондан Ичон-Калъани томоша қилиш мумкин.
D 5 (20$) T 3 (35$)
alibek.hotel@mail.ru
tel. +998-62-375 5173
91-437 9673


Zafarbek B&B

Анъанавий услубда таъмирланган, файзли ховли. 
S 2 (20$) D 14 (30$)
zafar22@intal.uz
tel. +998-62-375 7185
62-375 6038



Hayat Inn мехмонхонаси

Собиқ тўқимачилик фабрикаси, янги ресторан
S 4 (60$) D 34 (90$)
hayat-inn@mail.ru
tel. +998-62-375 7572
93-755 5565
Otabek B&B




Otabek B&B
Махсус безатилган файзли
хоналар, хохишга кўра овқатлар. Гидлар хизмати ва қўл мехнати намуналари савдоси. 
D 2 (20$ ) S 7 (10$)
barnush@mail.ru
tel. +998-62-375 6177
91-912 9224



Ghanijon Afandi B&B 

Хонадонда ташкил қилинган мехмонхона. Ичон Қалъа ичкарисида жойлашган. D 2 (30$) T 3 (35$)
info@ganijon-afandi.com
tel. +998-91 913 69 64




Shahrezada мехмонхонаси

Анъанавий услуб, Шарқона услубдаги ўзига хос ёғоч мебель. Юқори сифатли хизмат кўрсатиш. 
S 3 (40$) D 13 (60-75$)
info@khivashaherezada.com
tel. +998-62-375 9565
62-17 777



Meros B&B

Хонадонда ташкил қилинган мехмонхона. Хоналар шифтларига чиройли нақшлар чизилган, томда айвон жойлашган, шахар томоша қилиш имкони мавжуд 
S 1 (20$) D 6 (30-40$)
meros_bnb@mail.ru
tel. +998-62-375 7642
62-375 7642



Malika Khiva
Malika Khorezm 
Модерн услубида, дид билан безатилган. 
booking-malika@mail.ru  
S 6 (50$) D 33 (70$)
tel. +998-62-375 2665 62-375 7389
S 5 (50$) D 27(70$)
62-375 5451 62-375 8267


Ургенчдаги мехмонхоналар 
Отель Khorezm Palace 
Модерн услубида, бизнес марказ, конференциялар зали, ресторан, бар, Wi-Fi, автомобиль тўхташ жойи, бассейн, джакузи, профессионал даражадаги хизмат кўрсатиш. Персонал рус, инглиз, ва испан тилларида сўзлашади. 
info@khorezmpalace.uz  
S 62 (70$) D 37 (140$)
Apart. 2 (216$)
tel. +998-62-224 9999
+998-62-224 9308

Файз мехмонхонаси

Модерн услубида, Wi-Fi, Персонал инглиз ва рус тилларида гаплаша олади.
S 15 (50$) D 27 (90$) Apart. (150$)
fayzhotel@mail.ru 
tel. +998-62-226 2226
+998-62-226 2999



Green Grand Garden 
мехмонхонаси
Модерн услубидаги янги бино, конференциялар зали, ланч в уютных комнатах с камином, бассейн внутри и снаружи, сауна, Wi-Fi, профессиональное обслуживание. Персонал говорит на русском английском и Итальянских языках. 
urgench_grandhote@mail.ru
S 2 (40$) D 18 (80$) Apart. (130$)
tel. +998 62-227 3636
+998 93-754 2474


Навруз мехмонхонаси

Рус услубидаги мехмонхона. Персонал рус ва инглиз тилларида гаплашади. 
urganch_eltur@mail.ru 
S. 11 (40$) D 9(70$-100$)
tel. +998-62-226 3211
+998-62-226 9721






Шер мехмонхонаси

Барча кенг жихозланган, мехмонхона конференциялар залига эга. 
S.11 (40$) D 9(70$-100$)
tel. +998-62-224 0339




Ургенч мехмонхонаси

Эски Рус услубидаги мехмонхона. Персонал рус тилида гаплашади. 
S (20$) D 37 (30$)
tel. +998-62-226 2024
+998-98-577 5855




Элшод мехмонхонаси 

Миллий ва модерн услубини уйғунлаштирган холда қурилган ихчам мехмонхона, Персонал рус тилида гаплашади. 
D 4 (15$ p/p)
тел. +998-62-228 4590



Вилоятидаги туристик фирмалар рўйхати



Ташкилот номи: “Улли Ховли туризм” хусусий фирмаси 
Раҳбар Ф.И.О: Ражабов Давлатназар
Манзили: Урганч тумани Ғойбу қишлоғи
Тел/Факс: +998937509002
Электрон манзили:
Фаолият тури: Сайёхлик фирмаси
Ташкилот номи: “Бек Тур” сайёхлик фирмаси
Раҳбар Ф.И.О: Рўзмето Махмуд Шавкатович
Манзили: Хива. Р.Мажидий 14
Тел/Факс: 0 362-3752455
Электрон манзили: bek-tur@mail.ru, www.bektour.uz
Фаолият тури: Сайёхлик фирмаси
Ташкилот номи: “Хорасмия Кавсар” хусусий фирмаси
Раҳбар Ф.И.О: Иноятова Ёдгора Атабаевна
Манзили: Урганч. А.Қодирий 2а
Тел/Факс: 0 362-2267437
Электрон манзили: x_kavsartour@mail.ru
Фаолият тури: Сайёхлик фирмаси
Ташкилот номи: “Митра Травел”  МЧЖ
Раҳбар Ф.И.О: Бекжанов Бахром Машарипович
Манзили: Урганч. Ал-Хоразмий 27
Тел/Факс: +998933779583
Электрон манзили: info@mitratravel.uz
Фаолият тури: Сайёхлик фирмаси
Ташкилот номи: “Жавҳар Ҳулкар Юлдузи” МЧЖ
Раҳбар Ф.И.О: Жуманиязова Моҳигул Махмудбековна
Манзили: Урганч. Шерозий 7
Тел/Факс: +998919921000
Электрон манзили: makush22@list.ru
Фаолият тури: Сайёхлик фирмаси
Ташкилот номи: ООО "ZUKHRO TRAVEL" 
Раҳбар Ф.И.О: Сададдинов Бунёд
Манзили:Узбекистан, 220100, г. Ургенч, ул. П. Махмуд 2 
Тел/Факс:+99862 2231425 
Электрон манзили: info@zukhrotravel.com,  zukhrotravel@gmail.com,  www.zukhrotravel.com
Skype: zukhrotravel
Фаолият тури: Сайёхлик фирмаси

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта асрларнинг буюк қомусий олими, 973 йили Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида таваллуд топган. У ёшлик ва ўспиринлик йилларини ўз ватанида ўтказиб, ўша йерда турли илмларни ўрганди ва олим сифатида шаклланди. Замонасининг машҳур олими Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълимолади, ўша пайтлар Бухорода яшаётган бўлажак олим Абу Али Ибн Сино билан ёзишмалар орқали илмий мулоқотда бўлади. У она тилидан ташқари араб, суғдий, форс, сурёний, юнон тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганади. Бу эса ўз навбатида, Берунийга мазкур тиллардаги асарлар билан чуқур танишишга имконият яратади.


Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори, моҳир саркарда. Ануштегиний Хоразмшоҳлардан Муҳаммаднинг катта ўғли. Онаси – Ойчечак туркман канизакларидан бўлган. Жалолиддин бурнида ҳоли (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи билан машҳур бўлиб кетган. Жалолиддин вояга йетгач, отаси уни Ғазна, Бомиён, Ғур, Буст, Такинобод, Заминдоварва Ҳиндистон ҳудудларигача бўлган йерларда ҳоким ва тахт вориси етиб тайинланган (1215). Бироқ Туркон хотун ва қипчоқ амирларининг қатъий норозилиги сабабли Қутбиддин Ўзлоқшоҳ фойдасига ворисликдан маҳрум этилган.

Хоразм миллий ошхонаси

    Ўзбек миллий таомларини тайёрланиш жараёни ва овқатланиш маданияти жуда узоқ тарихга эга ва халқнинг кўп йиллик тажрибасига асосланади. Урф-одат ва анъналар ҳудуднинг иқлим шароитидан ва маҳаллий аҳолининг турмуш тарзидан келиб чиққан ҳолда шаклланган. Ҳар бир ҳудуд аҳолиси миллий таомлар тайёрлаш борасида ўз услубига эга. Айниқса Хоразм вилояти ўзининг таомлари ва уларни тайёрлашнинг махсус услуби билан машҳур. Ҳар бир таом ўзининг махсус таъмига эга айниқса, "Хоразм палови", "Тухум барак", "Ушоқ барак", "Шивит оши", қовурилган балиқ ва бошқалар. Хоразм миллий таомлари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида тайёрланадиган таомлардан фарқ қилади. Агар сиз фақат шу ҳудудга хос Хоразм миллий таомларини татиб кўришни истасангиз ўзингиз тўхтаган меҳмонхонанинг ресторанида ёки атрофда жойлашган бошқа чойхоналарда ва маҳаллий аҳолининг хонадонларида татиб кўришингиз мумкин. Меню одатга кўра қадимий рецептга асосан тайёрланадиган миллий таомлардан иборат. Агар чой ичишни истасангиз, албатта чойнинг навини айтинг чунки маҳаллий аҳоли асосан кўк чой истеъмол қилади.
ШИВИТ ОШИ
    Шивит оши, Хоразмча лағмон, яшил лағмон номлари билан дунё таомномасига киритилган бу таом воҳа аҳлининг ёзнинг жазирама кунларидаги энг тансиқ овқатларидан бири ҳисобланади. Шивит оши ўзининг чиройли яшил кўриниши ва дармондориларга бойлиги билан бошқа шу турдаги овқатлардан фарқ қилади. Чу ўринда таомнинг ўзига хослигини таъминловчи шивит ҳақида тўхталиб ўцак:
! Бу ўсимлик таркибида темир, калций, каротин, эфир мойи, флавоноидлар, А, В1, В2, РР витаминлари, фитонцитлар, минерал тузлар ва бошқа моддалар мавжуд. У клетчаткага бой бўлгани боис ичакларни тозалайди. Чунинг учун ҳам гўштли таомларга шивит қўшилади. У ҳазм қилишга ёрдам беради ва ҳазм бўлмаган таомлар қолдиғини танадан чиқариб ташлайди. Қадимдан табобатда тинчлантирувчи, эл, сийдик ҳайдовчи, йўтал ва яллиғланишга қарши, эмизикли оналар сутини кўпайтирувчи восита сифатида тавсия этилган. Замонавий тиббиётда шивит ўтининг дамламаси қон босимини туширувчи, юрак - қон томирларини кенгайтирувчи хусуссиятга эга эканлиги илмий тадқиқотларда исботланган. Шивитдан кўкат сифатида фойдаланилганда меъда шираси ажралиши, ўт ҳайдалиши яхшиланади.





Шивит оши учун керакли масаллиқлар:
Қайласига:
500 гр гўшт
2 бош пиёз
2 та қизил қалампир
2 та кўк қалампир
2 та картошка
2 бўлак саримсоқпиёз
1 та каттароқ помидор
Хамирига:
1 та тухум
200 гр сув
300 гр ун
100 гр янги узилган шивит
Соусига:
100 гр қатиқ
100 гр сметана
Озроқ туз


Олдин хамир тайёрланади. Бунинг учун шивит яхшилаб ювилиб, гўштмайдалагичдан чиқарилади ва устидан бир пиёла сув қуйилади. Ёки шивитни майда қилиб тўғраб, устига сув қуйиб блендр ёрдамида аралаштириш ҳам мумкин. Тайёр аралашмага тухум, туз ва ун солиниб хамир қилинади. Хамир яшил ва пластилинга ўхшаш шаклда бўлади. 20-30 дақиқа тиндириб қўйилгач, лағмон қалинлигида ёйилади.Ёйилган хамир рулет қилиниб, 1 см катталикда кесилади ва қайнаб турган шўр сувда 2-3 дақиқа қайнатиб олиниб, устидан совуқ сув ўтирилади. Алоҳида идишга қатиқ, сметана ва озроқ туз солиб яхшилаб аралаштирамиз. Хосил бўлган соус устига пишиб чиққан “яшил лағмон”ни солиб қорамиз.
Шивит ошининг қайласи ҳам ҳар хил тайёрлаши мумкин. Биз сизга Хоразмда энг кўп қўлланиладиган рецептни тақдим қилмоқдамиз.
Гўшт майдароқ қилиб тўғралади. Пиёз одатдагидай ярим ой шаклида. Картошка, қизил ва яшил қалампирлар эса кубикча қилиб. Помидор қирғичдан ўтказилади. Саримсоқпиёз майдаланади. Тавага олдин гўшт, гўшт пишгач пиёз, устидан помидор солинади. Бироздан сўнг картошка, сал ўтиб қалампир, саримсоқпиёз ва зираворлар солиниб, картошка пишгунича димлаб қўйилади. Ҳар бир масаллиқдан кейин озроқ туз солиб туришни унутманг.
Қайла тайёр бўлгач, лаганга олдин лағмон, устидан қайла солиниб дастурхонга тортилади.
УШОҚ БАРАК
    Хоразм таомлари орасида ушоқ барак алоҳида ўрин тутади. Бу таом руслардаги пелмен, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида чучвара номи билан машҳур бўлган таомга жуда ўхшаб кетади. Аммо ушоқ барак тайёрланиш усули билан юқоридаги таомлардан ажралиб туради. Номидан ҳам маълумки, ушоқ барак ушоқ, яъни майда, кичкина қилиб тугилади. Айни шу жиҳати билан рус пелменидан фарқ қилади. Хоразм чучвараси – ушоқ барак, одатда, чопқида чопилган қиймадан (Хоразмчасига “ижжон”дан) тайёрланади. Воҳада таомнинг қотиқа барак ва шўрва барак деб номланувчи икки тури машҳур. Қотиқа барак, яъни қатиқли баракда баракчалар сувда қайнатиб олиниб, чўлпида турган жойида устидан совуқ сув ўтказилади. Сўнг қатиққа аралаштириб, совуқ ҳолда истеъмол қилинади. Шўрва баракда эса алоҳида идишда суякли гўшт ёки суякнинг ўзидан қайнатма шўрва қилиниб, сувда қайнатиб олинган бараклар устига шу шўрвадан солинади ёки бараклар олдиндан тайёрланган қайнатма шўрвада пиширилади.





Ушоқ барак тайёрлаш учун керакли масаллиқлар:


Хамирига:
500 гр ун
1 та тухум
100 гр сув
Туз


Қиймасига:
500 гр ёғли гўшт (мол ёки қўй)
3-4 дона ўртача пиёз
Туз, зираворлар
3-4 қошиқ ўсимлик ёғи


Тайёрланиши:
Идишга олдин тухум, сув, туз, сўнгра ун солиниб хамир қилинади. Хамир шўрроқ ва қаттиқроқ, айни пайтда чўзилувчан бўлгани маъқул. Сўнгра уни зувала қилиб, сочиқ ёки салафан пакет билан ёпиб 20-30 минутга тиндириб қўйилади. Хамир тингунича қийма тайёрланади. Қийма тайёрлаш учун гўшт ўртача катталикдаги бўлакларга бўлинади. Сўнгра 4-5 бўлаги чопқига қўйиб чопилади. Гўшт сал майдалангач, яна 2-3 бўлаги солинади ва майдалаш жараёни шу йўсинда давом қилдирилади. Майдалаш давомида қиймага оз миқдорда намакоб солиб турилади. Шундан сўнг пиёз ҳам гўштга қўшиб чопилади. Бу жараён 10-15 минут давом қилдирилади. Агар сизда вақт кам бўлса гўшт ва пиёзни гўштмайдалагичдан чиқаришингиз ҳам мумкин. Майдаланган гўшт ва пиёз идишга солиниб, таъбга кўра туз ва зираворлар қўшилади. 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи ҳам қиймага аралаштирилади. Чундан сўнг хамир ёйилиб, 3х3 см катталикда кесиб чиқилади. Ичига қийма солиниб, бараклар тугилади. Тугилган бараклар қайнаб турган тузли сувга солиниб, сув юзасига чиққунича қайнатилади. Юқорида айтилганидек, тайёр бараклар қатиқ ёки қайнатма шўрва билан аралаштириб дастурхонга тортилади.



Палов
Ош (Палов) – ҳақиқий шинавандалар, омадли кишилар, жангчилар ва файласуфлар таоми. Бу таомни севувчиларнинг эркаклардан иборатлиги бекоргамас. Умуман ҳақиқий ошни фақат эркаклар тайёрлаши мумкин.
Ош тўғридаги илк маълумотлар эрамиздан олдинги И-ИИ асрга оид қўлёзмаларда келтирилган. Айни шу даврда Ҳиндистонда ва яқин шарқда гуруч экиб олиш маданияти шаклланган. Умуман олганда, ош таом сифатида яқин шарқдан кириб келган, аммо Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда махаллий аҳолининг ва ошпазларнинг кашфиётчилиги, янгиликларга ўчлиги ҳамда ўз билим ва кўникмаларини авлоддан-авлодга ўргатиб келаётганликлари туфайли ош алоҳида бир анъанага ва миллий фаҳрга айланган.


Хоразмча ош (Чалов)
Агар бутун кунингизни бир таомни тайёрлашга сарфлашга қарши бўлмасангиз бу рецепт сиз учун.
Таркиби: 1кг гуруч, 1кг гўшт, 500гр сабзи, 300гр ёғ, 300гр пиёз, туз ва мурч.
Гўштни катта бўлакларга бўлиб қаттиқ қиздирилган ёғда қовурилади, кейин ярим паррак ҳолида кесилган пиёз гўшт билан бирга тилла рангга киргунча қовурилади. Сўнг қозонга бироз сув солиб қайнатилади.
Сабзи тозаланиб 1см кенглик ва 5мм қалинликда кеислади. Сабзи туз ва зираворлар билан биргаликда қозонга солинади ва қозон қопқоғи маҳкам ёпилиб паст оловда 8-10 соат қайнатилади.
Гуруч солингандан сўнг одатий ошларга ўхшаб димланади.
Ош лаганга сузишдан олдин аралаштирилмайди, олдин гуруч устидан гўшт ва сабзи солинади.
Агар вақтингиз кам бўлса мол гўшти ўрнига товуқ гўшти солишингиз хам мумкин у ҳолда жараён 2-3 соат вақт олади.
Йоқимли иштаҳа, азиз меҳмонлар! ! !


Тухум барак, қадимий Хоразм таоми


Масаллиқлар:
Хамирига:
Юқори сифатли ун – 500 – 600 гр
Тухум – 1 дона
Сув – 250 мл


Қиймасига:
Тухум – 8 дона
Ўсимлмк мойи – 150 мл
Сут – 200 – 250 мл
Туз – табга кўра


250 грамм совуқ сувга тухум солинади, бир чой қошиқ туз ва кераклича ун аралаштирган ҳолда қаттиқ хамир қорилади. Думалоқ ҳолга келтириб 10-15 дақиқа тиндирамиз.
Бу вақтда қиймасини тайёрлаймиз, лаганчага тухумларни чақиб аралаштирамиз.
Алохида лаганчада сут ва ўсимлик мойини аралаштирамиз.
Аралаштирилган тухумга ёғ ва сутни қўшамиз, туз ва табга кўра зираворларни қўшиб маълум муддатгача аралаштирамиз. Қозонга сув тўлдириб оловга қўямиз, сув қайнагандан сўнг туз солинади.
Хамирга қайтамиз, уни 1, 5-2мм қалинликда катта қилиб ёямиз ва керакли шаклда кесамиз. Сўнг бизга совуқ, шўр сув керак бўлади. Шўр сув ёрдамида хамирни икки чети маҳкам қотирилиб конвертлар ясалади. Қолган барча ҳаракатлар сув қайнаётган қозон ёнига кўчирилади.
Ош қошиқ ёрдамида қиймани конверт ичига соламиз очиқ қисмини ҳам бириктириб конвертни қайнаб турган сувга соламиз. Қайноқ сувда тухум дарҳол қота бошлайди 3-4 дақиқа қайнатилгандан сўнг лаганга оламиз ва бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун олдиндан тайёрланган ёғни қуямиз.
Бахорда ва ёзда турли хил кўкатлар аралаштиришимиз мумкин яъни, исмалоқдан тортиб кўк пиёзгача.
Мазкур таом пархез таом ҳисобланиб инсон организми ҳазм қилиш органлари касалликларида жуда фойдали.

Экотуризм

Хоразм вилоятининг иқлими кескин континентал, ёз ойларида харорат +40 С гача кўтарилиши мумкин. шунга қарамай вилоят худудидаги экин ерлари юқори хосилдорликка эга чунки, ичимлик ва суғориш сувларининг асосий манбаи бўлмиш Амударё бутун худуд бўйлаб оқиб ўтиб, ернинг шўрини ювади ва унинг таркибини яхшилайди. Бу жихатдан Хоразмнинг ёзги иқлимини Миср иқлими билан солиштириш мумкин, буни кўплаб хорижий сайёхлар эътироф қилишмоқда. Қишда харорат -30 градусгача пасаяди, ёғингарчилар кузатилади ва кучли қуруқ шомаол эсади



 


Амударё бўйида сохил ўсимликларининг ўззига хос турларини учратиш мумкин, бу кичик ўрмонлар тўқайзорлар дейилади. Тўқайзор ўрмонлар ёввойи тўнғиз, бухоро буғуси, Эрон буғуси, малларанг тулки, шоқол, қўнғир қуён кўплаб қуш турлари учун мухим яшаш мухити хисобланади. Тўқайзорнинг асосий дарахтлари Гужум, Бақатерак, Шарқ жийдаси, Жингил ва Юлгундир. 





Хусусан, иссиқ ёз ойларида дарё бўйи микроиқлими жуда ёқимли. Махаллий ахоли орасида Амударё ва унинг ён каналлари бўйидаги тўқайзорлар ёзги дам олиш масканлари сифатида жуда машхур. 
Бу ўзига хос экотизимдан бахраманд бўлиш учун, кўп йиллик Терак ва гужумлар остида дам олиш ва ўтовларда тушлик қилиш ёки икки қаватли кемада Амударёни айланиб чиқишингиз мумкин. бундан ташқари дарё бўларида балиқ ови хам йўлга қўйилган. 






Амударё бўйлаб икки қаватли кемада саёхат. 


Амударё бўйида икки қаватли кемада саёхатлар йўлга қўйилган. Саёхат давомида кема бортида янги тутлган балиқлардан тайёрланган таомлар тортилади.


Шунингдек, айни шу атрофда пахтазор ерлар жойлашган бўлиб бу ерда мехмонлар қишлоқ хўжалиги тажрибиси билан танишишдан ташқари, пахта териш ва тандирда нон ёпиш жараёнини кузатишлари ва иштирок этишлари мумкин. куннинг охирида иссик кулча ва бир пиёла чой устида фольклор спектаклини томоша қилишингиз мумкин.









Хоразмга саёхат 

Буюк ипак йўлининг марказий шахарларидан бири бўлмиш Хивани томоша қилиш учун Хоразмга ташриф буюрсангиз албатта “Ичон қалъа”ни кесиб ўтишингизга тўғри келади. Бу кўхна шахарнинг шарқона рухини хис қилиш учун унинг бозорларини, миллий хунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактаблари-ю, чалкаш тор кўчаларини айланиб кўришингиз мумкин. 
1984-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар даврида шаҳарнинг ёши аниқланган. Археологик қазишмалар натижасига кўра, “Ичан қалъа” ҳудуди эрамиздан аввалги V асрда пайдо бўлган. Бундан келиб чиқадики шахарнинг пайдо бўлгандан 2500 йилдан ортиқ вақт ўтган.
XIX асрга келиб шаҳар кенгайди, у икки қисмдан, яъни Ичан қалъа яни шаҳристон (ички шаҳар) ва Дешон қалъа работ (ташқи шаҳар) қурилди. Шаҳар теварагида эса ўнлаб қишлоқлар жойлашган эди.
Хива шахарнинг марказий қисмида жойлашган тарихий ёдгорликлардан ташқари бошқа қизиқарли томошабоп жойларни таклиф қилиши мумкин. “Ичон кала” деворларидан ташқарида анъанавий туристик йўналишларга номаълум жойлар мавжуд. 
Шахар савдо карвонлари учун катта ахамиятга эга шахар бўлган. Метропол вазифасини ўташ билан бир қаторда Хива шахри диний, маданий ва илмий марказ вазифасини ўтаган. Хозирги кунга қадар яхши сақланиб қолган ички қалъа деворлари орасидаги “Ичан қала” эски шахар мажмуаси кўп сонли масжид, мадраса, миноралари ва тўртта дарвозаси билан Юнесконинг бутун жахон мероси рўйхатига киритилган. 



   “Ичон қала” шахарнинг бош дарвозаси, шимолий дарвозадан бошланади, у эрамизнинг ХVII-ХVIII асрларида қурилган бўлиб халқ орасида Ота Дарвоза деб юритилади. 



Ота дарвоза сизни эрамизмизнинг ХIХ-асрида қурилган Мухаммад Амин-хон мадрасасига олиб чиқади. Мадраса хозирги кунда мехмонхона вазифасини ўтайди. 


Гўзал тарихий обида ёнида эрамизнинг 1855 йилларига оид қурилиши тугалланмаган мовий минора “Калта минор” жойлашган. 

Сўнг сиз Хон қароргохини, эски қўрғон, масжид, қабуллар уйи, харам, зарбхона, қурол-яроғ омбори ва хибсхона (зиндон)ни ўз ичига олган Кўхна аркни томоша қилишингиз мумкин. Кўхна арк эрамизнинг ХII-ХХI тўлиқ комплекс сифатида шаклланган аммо унинг ҳақиқий ёши Хиванинг пайдо бўлиш даври билан тенглаштирилади. Эски шахарнинг бутун гўзаллигини томоша қилиш учун тахт жойлашган зал орқали кузатув минорасига кўтарилиш лозим.


Кўхна арк дарвозаси рўпарасида Мухаммад Рахимхон мадрасасини кўришингиз мумкин, мадрасадан Хон Рус босқинчиси Генерал Кауфманга таслим бўлиб Ичон-қалъани тарк этгунга қадар фойдаланилган. Хон машхур шоир бўлган, у Феруз тахаллуси билан ижод қилган. Хозирги кунда мадраса унча катта бўлмаган адабиёт ва Хоразм тарихи музейи вазифасини ўтайди. 


Хиванинг энг қадимий ёдгорлиги Саид Аловиддин Мақбарасини (э. ХIV-ХХI-а.), томоша қилиш учун Ғарбий йўлни кесиб ўтишга тўғри келади, бу қадамжога кўплаб мусулмонлар ташриф буюради. Чунки, Саид Аловиддин Мухаммад пайғамбарнинг қариндоши бўлган ва 13 асрда худудда ислом динини тарғиб қилган. 


Мусулмонларнинг яна бир машхур зиёратгохи мафтункор мовий гумбаз ва нақшлар билан безатилган Пахлавон Махмуд мақбарасидир (э. ХIV-ХХ-а.). Пахлавон Махмуд (э. ХIV-а.) машхур курашчи, шоир, файласуф ва тери устаси бўлган. Унинг мақбараси ёнида бир неча хонларнинг ва уларни оилаларининг хонақолари жойлашган. 
Сўнгра сиз 1718-20 йилларда Форсий (эронлик) харбий асирлар томонидан қурилган Шерғози Хон мақбараси билан юзма-юз келасиз. Мадраса ўша даврда Ўрта Осиёнинг энг нуфузли олий ўқув даргохларидан бири бўлган шу сабабли бу ерда мадрасада Осиёнинг кўплаб мамлакатларидан талабалар ўқишган. 



Навбатдаги архитектура ёдгорлиги Жомеъ (Жума) Масжиддир ушбу бино 200 тадан ортиқ ўймакор устунлар ва минорага эга (э. 10-18-а.). баъзи устунлар 16-асрга оид бўлиб Хивадан ташқаридан келтирилган. 


Масжид ёнида Ислом Хўжа мақбараси ва минораси жойлашган, хозирги кунда минора шахарнинг энг баланд иншооти хисобланади (57 м). Шахарнинг кўринишини томоша қилиш учун тор қоронғу йўлакдан ўтиш лозим. Мадраса ичида қадимий Хоразм хунармандчилигини намуналарини намойиш қилувчи ўймакорлик санъати музейи жойлашган. Ислом Хўжа Хоннинг вазири ва буюк ислохотчи бўлган. У хонликка телеграфни киритган илк янги усул (рус) мактабини хамда замонавий касалхона қурдирган, ушбу мауссасалар хозирга қадар фаолият юритади. 


Мадраса рўпарасида сиз эски Рус мактабини кўришингиз мумкин, мазкур мактаб 1910 йилда қурилган. Хоразм илк сураткаши Х. Девонов томонов олинган суратлар ва асбоблар мактаб биносида сақланади. 


Тош Ховли йирик қаср бўлиб кўпроқ саройни эслатади, қаср 1832-1841 йилларда Оллоқули Хон томонидан қурилган бўлиб Хиванинг асосий диққатга сазовор жойларидан хисобланади. Сарой деворлари мовий рангли нақшинкор плиталар ва ёғоч ўймакор устунлар билан безатилган юзтадан ортиқ хоналарга эга. 
Полвон Дарвоза (Шарқий Дарвоза, 1838-1842 йй.) ёнида сиз унча катта бўлмаган масжидга дуч келасиз, Оқ масжид 1657 йили Ок Хоним Бика томонидан қурдирилган. 


Хиванинг тарихий ёдгорлакларини томоша қилиб бўлгандан сўнг, махаллий ахолининг турмуш тарзи билан танишиш мақсадида тор кўчаларни айланиб чиқишингиз ва махаллий турмуш тарзи билан танишишингиз мумкин. Ичон қалъа ичкарисида 2000 га яқин одам яшайди. Тор кўчалар бўйлаб саёхат сизга тандирда янги ёпилган нон хидини, таъмани туйиш имконини беради.

Нуриллабой мажмуаси 


Нуриллабой мажмуаси 1893-1904-йиллар оралиғида Хива Хони Мухаммад Рахим-Хон II томонидан ўғли шахзода Исфандиёр хон шарафига қурдирилган. Отасининг ўлимидан сўнг Исфандиёр хон хорижлик мехмонларни қабул қилиш учун қўшимча қаср қурдирган. Бу қаср Хивадаги хонлар қароргохларидан ўзининг дизайни ва архитектураси билан тубдан фарқ қилади. 






Қаср қурилишида Шарқона ва Европача услуб аралашган. Барча хоналар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Рус услубидаги каминь, катта кенг ойналар ва шарқона услубда геометрик нақшлар ва гуллар безалган турфа ранг шифтлар. Қасрнинг баланда эшик ва ойналари Немис дурадгорлари томонидан ясалган. 
Немис Меннонитлари қабиласи Хонлиги худудида Оқмачит қишлоғида яшашган (Хозирги кунда Янгиариқ тумани).









«Қибла тоза боғ» 1897 йилда Мухаммад Рахим-Хон II томонидан қурилган. 
Обида 120х50м майдонни эгаллаган баланд деворлар билан ўралган ансамблдир. Мажмуа таркиби икки қаватли қаср, иккита масжид, мадраса, отхона, тегирмон ва бошқа хўжалик биноларидан иборат учта ховлидан ташкил топган. Асосий ховли марказида ховуз ва манзарали дарахтлар билан безатилган боғ жойлашган. Бу қаср хам Немис-меннонитлар қабиласи дурадгорлари томонидан сайқал берилган. Хозирги кунда мажмуанинг баъзи хоналари ресторанга айлантирилган. 








Хусайн Maтмуродов Мадрасаси


Хусайн Мухаммедбой мадрасаси Ичон-қалъанинг шарқий дарвозаси Полвон Дарвозада жойлашган. Мадраса 1905 йил бой савдогар Хусайн Maтмуродов матмуродов томонидан қурилган. У Жадидчилик харакати намоёндаларидан бири бўлган. Жамиятдаги ўрни ва бойлигига қарамай у феодализмга қарши курашган. Шу сабабли Жунаид Хон томнидан ўлдирилган. 2013 йилда мадраса рестоврация қилинган ва Хоразм миллий таомлари ресторани сифатида фойдаланилади. 





Саид Мохи Руйи Жахон Мавзолей комплекс


Мажмуа Саид Мухаммад Хон томонидан 19 асрда Чодирли Эшон қабри устига қурдирилган. Обида учта бинодан иборат бўлиб, асосий мақбарада бир нечта Хива Хонлари дафн қилинган улардан бири Мухаммад Рахим-Хон II ва унинг набираси Tемурғози тўра. Қабр тошлари мови мозаика билан безатилган. 





Туркман қалъа «Улли ховли»


Улли Ховли 1640-1694-йилларда ахоли турар жойлари сифатида қурилган тарихий қалъадир. Қалъага 1600-йиллар ўрталарида туркманлар кўчманчи ўртоқлашиши натижасида асос солинган. Асосий қалъадан ташқари Ошоқ овва ва Юқори овва деб аталган қалъалар хам бўлган аммо улар хозирги кунга қадар сақланиб қолмаган. 





Улли Ховли Хива хонлиги худудида яшаган туркман қабилаларини маданияти ва турмуш тарзини намойиш қилувчи энг қадимий обидалардан.





Чодра Ховли


Чодра Ховли Хиванинг шарқий томонида шахардан 11 км узоқликда Янгиариқ йўли бўйида жойлашган. Ўзига хос шаклга эга бу бино 1871 йили Мухаммад Рахим-Хан томонидан ёзги қароргох сифатида қурдирилган.
Тўрт қаватли 30 метрли бино ўзига хос дизайни билан минорани эслатади. 
Ўзгача дизайндан ташқари бино нисбатан кичик асосга эга яъни 16мx8м. Ертўлада отхона ва иккита омборхона жойлашган. Биринчи ва иккинчи қаватлар хона вазифасини ўтаган. 








Қалажиқ қалъага эрамиздан олдинги IV асрда асос солинган. Қалъа асосан химоя иншооти сифатида қурилган. Қалъа ким томонидан қурдирилганлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Афсоналарга кўра қалъа тарихда ўчмас из қолдирган сирли шахслардан бири Сулаймон Пайғамбар томонидан отаси Довуд Пайғамбар шарафига қурилган. 
Қалъа ёнида кўл жойлашган бўлиб, сувининг таркиби жихатидан ўлик денгиз сувлари таркибига яқин ва фойдали хоссаларга эга. Кўл атрофидагии қум барханлари хам фойдали хусусиятлари билан машхур. 







«Сулаймон қалъа» қадимий Хоразмнинг энг кўхна қалъаларидан биридир, тарихий обида Хазорасп туманида жойлашган. Хазораспнинг тарихи эрамиздан олдинги V асрга тааллуқлидир, калъа ўша замонларда яшаган хукмдорларнинг қароргохи бўлган. Қалъа деворлари хозирги кунга қадар сақланиб қолган. Қалъа хавфсизлигини таъминлаш мақсадида обида кўл билан ўралган. Махаллий ахоли бу кўлни Ойдин кўл деб атайди унинг ўзига хос жихати шундака, кўл чучук чув билан тўйинтирилади. Тарихий манбаларга кўра кўл остида ер ости йўли жойлашган. Қалъанинг энг юқори тепалигидан астрономик кузатувлар учун фойдаланилган.