|
||||||||||||||
|
|
Вилоят географик ўрнига кўра 40°-31° ва 42° шимолий кенгликлар 60°-62° шарқий узунликлар оралиғида жойлашган. Ҳудуди шимолий-ғарбдан жанубий-шарққа 280 км, Урганч шаҳри жойлашган кенгликда ғарбдан шарққа 80 км атрофида чўзилган. Вилоятнинг энг шимолий чекка нуқтаси Гурлан тумани Олчин қишлоғи яқинидаги Нуронбобо тўқайига тўғри келади. Жанубий чекка нуқтаси эса Тупраққалъадан бир мунча жанубда жойлашган.
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ТУҲФАСИ
Вилоятимиз умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва олий таълим тизимида Янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди. 04 Сентябрь 2010 10:25 | Батафсил ЗАМИНИМИЗНИНГ СЕҲРЛИ САХОВАТИ
Хоразм диёри дунёда энг яхши қовун навларининг Ватанидир. Азалдан бу
ерда қовуннинг тилими тилни ёрар, бир карж есангиз, оғзингизда эриб
кетадиган ранг-баранг турлари етиштириб келинган. Улар узоқ муддат
сақлаш ва олис масофаларга ташиш учун қулайлиги билан ҳам ажралиб
туради. 25 Август 2010 15:11 | Батафсил ШАҲАРЛИКЛАР УЧУН ЯНГИ АВТОБУСЛАР
Ўтган якшанба куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Қовун сайли ва Табиат
инъомлари байрами яна бир тантанага уланиб кетди. Бу ерда Самарқанд
автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 20 та “ISUZU” русумли автобусни
қарши олиш маросими бўлиб ўтди. “Ўзавтодарётранс” агентлигининг мадади
билан лизинг асосида “Опельтранс” масъулияти чекланган жамияти
томонидан олиб келинган бу автобуслар тез орада шаҳар йўналишларида
қатнай бошлайди. 25 Август 2010 15:10 | Батафсил КУЧЛИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ САРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик
институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг Хоразм
вилоятида ижро этилиши юзасидан назорат-таҳлил ишининг якунига
бағишланган кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. 25 Август 2010 15:09 | Батафсил ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАДИР
Ҳазорасп туманида кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни
рағбатлантириш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи кенгашининг сайёр
йиғилиши бўлиб ўтди. 25 Август 2010 15:07 | Батафсил ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАБ
Янгибозор тумани ҳокимлигида маҳаллий тадбиркорларнинг вилоят ҳокими
О.Оллаберганов билан учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда вилоят
бошқармалари, тижорат банклари, кун тартибидаги вазифаларга алоқадор
бўлган бошқа қатор ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари қатнашдилар. 20 Август 2010 11:30 | Батафсил ДЕПУТАТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, уларнинг доимий
комиссиялари фаолияти, депутатларнинг жойларда олиб бораётган
ишларининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ва бу йўналишдаги
фаолиятни янада такомиллаштиришдаги вазифалар нималардан иборат? Давр
талабидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий кенгашлар, депутатлар ҳамда
журналистлар кундалик иш услубини қандай ташкил этиши керак? 18 Август 2010 16:43 | Батафсил ЁШ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН СЕМИНАР
Вилоят ахборот-кутубхона марказида суд ҳокимиятининг либераллаштирилиши
- оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш
маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган семинарда вилоятдаги оммавий
ахборот воситаларининг, мустақил телеканаллар ва радионинг ёш
журналистлари, шунингдек вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг
етакчи ходимлари иштирок этдилар. 14 Август 2010 10:01 | Батафсил ХОРАЗМ ҚОВУНЛАРИНИНГ ДОВРУҒИ
Азал-азалдан довруғи етти иқлимга кетган Хоразм қовунларининг шуҳрати
янада ошиб бораётганининг сири нимада, деб ўйлайсиз? Сабаби аён:
мамлакатимизда бўлгани каби воҳада ҳам қишлоқ хўжалигининг мазкур
сердаромад соҳасига алоҳида эътибор қаратилмокда. Бугунги кунда ҳар бир
туманда полизчиликка ихтисослаштирилган ўнга яқин фермер хўжаликлари
фаолият юритаётгани бунинг исботидир. Қолаверса, аҳоли ўз томорқаларида
тилими тилни ёрадиган қовун етиштиришни канда қилмайди. 11 Август 2010 15:57 | Батафсил ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Мустақилликнинг беназир инояти, у туфайли яралган саодатли кунлар
халқимизга куч қувват, кўтаринки кайфият бахш этмоқда. Ҳар бир киши
Ватанимиз куч қудрати, обрў-эьтиборини ошириш йўлида фидойи меҳнат
қилишга, истиқлолимизнинг 19 йиллиги байрамини муносиб ютуқлар билан
кутиб олишга интилмоқда. 11 Август 2010 15:55 | Батафсил |
Сайт бўйича қидириш
|
||
| При использовании материалов ссылка на Xorazm.uz обязательна. Copyright © Хокимият Хорезмской области 2010г. All Rights Reserved |
|