Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги



Ер муносабатларнини тартибга солиш бўйича ахборотлар ва эрга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш
 "Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш ва қарор чиқариш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (222кб; ПДФ)
 Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 20 августдаги  229-сон қарори (3. 3мб; ПДФ)
 Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш ва қарор чиқариш (268кб; доc)

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш (реализация қилиш)
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси — бу қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер фондининг бир қисми. 2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган эрлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0, 06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари кимошди савдолари асосида фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган ер участкаси туман ҳокимининг қарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига) ҳар бир иморат солувчига 0, 06 гектардан кимошди савдоси ўтказмасдан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади. 

Ер участкалари беришда (реализация қилишда) фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш учун ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади. Аризага ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратилган ер массивида уй-жой қуришга буюртма расмийлаштирган якка тартибда уй-жой қурувчи компаниянинг ҳудудий филиалларига аниқ ер участкасини ва танлаб олинган намунавий лойиҳани кўрсатган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилади. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилик қиладиган,  ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-епидемиология хизмати, фуқаролар йиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосли равишда рад этилиши тўғрисида хулоса чиқаради. Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасини сотишда комиссиянинг қарори талаб қилинмайди. 
Ер участкалари биринчи навбатда: 
• Ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга; 
• Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига; 
• Байналмилал жангчиларга; 
• Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига; 
• Меҳнат фахрийларига; 
• Ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади. 
Туман (шаҳар) ҳокими комиссиянинг ижобий хулосаси асосида 10 кун муддатда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Ер участкасини кимошди асосида сотишда ҳокимнинг қарори кимошди натижалари асосида 10 кун муддатда қабул қилинади. 
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси ажратиш ва унинг чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар берилади: 
• туман (шаҳар) ҳокимининг қароридан кўчирма; 
• участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха. 
Ер участкалари бериш тўғрисида илтимос қилган барча фуқароларга ер участкалари ажратиш имконияти бўлмаган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари олишга эҳтиёжмандларнинг ҳисобини юритади. Навбатда туриш тартибида ер участкалари олишга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир йилда камида бир марта тасдиқланади. Илтимос қилувчилар ер участкаси беришнинг тахминий муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқланган рўйхатга киритилганлик тўғрисида хабардор қилиниши керак. Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мавжуд эмаслиги ер участкаси бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади. Ер участкаси бериш рад этилган тақдирда ҳокимлик уч кун муддатда бу ҳақда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади. Ер участкаси бериш рад этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин. 


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЯГОНА ҚУРИЛИШ РЕГЛАМЕНТИ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. , 34-сон, 455-модда)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, норматив-ҳуқуқий базани туркумлаштириш, қурилиш жараёни барча босқичларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирини такрорлашининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентини босқичма-босқич шакллантириш ва уни амалда қўллаш натижалари мониторингини олиб бориш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсатномалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ер участкалари ажратиш, шунингдек қурилишга рухсатнома бериш тартиботларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш тартибини, шунингдек шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолияти ташкил этилишини ҳамда қурилиш жараёни субъектлари ўртасидаги хўжалик-шартнома муносабатларининг аҳволини батафсил ва танқидий ўрганиб чиқиш, кейинчалик илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
объектлар қурилиши жараёнини техник жиҳатдан тартибга солиш доирасида жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларни техник стандартларнинг халқаро тизимига интеграциялашни таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқиш ва янгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
2. Ишчи гуруҳ (Закиров) 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тузилмага ва тадбирларга биноан Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти босқичма-босқич шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, шу жумладан объектлар қурилишига мажбурий норматив ва техник талабларни, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиби такомиллаштирилишини, шунингдек ваколатли органлар ва ҳамда қурилиш жараёни бошқа субъектларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминласин. 
3. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг рухсат бериш ва рўйхатдан ўтказиш тартиботларини туркумлашни назарда тутувчи биринчи қисми 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар кирицин;
уч ой муддатда шаҳарсозлик соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир амалдаги норматив ҳужжатларни ўзининг Интернет тармоғидаги расмий сайтига жойлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. И. Закиров зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 20 август,
229-сон


Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш
"Автомобил ёнилғиси савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (224кб; ПДФ)
 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги № 289 - сонли Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида қарори  (267кб; доc)
Тақдим этиладиган ариза шакллари 
 Ариза (30кб; доc)
 ЙИДХП орқали "Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш" хизматидан фойдаланиш
Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги № 289 - сонли «Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» қарори асосида амалга оширилади. 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар: 

Лицензия олиш учун лицензия талабгори "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза; 

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; 

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникциялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси; 

е) Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси; 

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

з) "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик таъминот тўғрисидаги хулоса? 

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси. 

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. 

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). 

Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. 

Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади. 

Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди. 

Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборотлар
 "Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборотлар" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (217кб; ПДФ)
 Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш (352кб)
Автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишнинг ушбу Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) "Автомобил транспорти тўғрисида", "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида", "Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга татбиқ этилади. 
Автомобил транспортида йўловчилар ва багажларни ташиш тегишли лицензия, тендер натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчилар транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар (контракт) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади. 
Йўловчилар ва багажни ташишга тарифлар миқдорлари мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади. 
Йўл чипталари, йўл ва чиптани ҳисобга олиш варақалари реквизитлари, йўналишлар, автовокзаллар (автостанциялар) паспортлари, автомобил транспортида йўловчилар ва багажни ташишга тааллуқли шакллар ва йўриқнома-методик ҳужжатлар "Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти" агентлиги томонидан тасдиқланади. 

Йўловчилар ташувчи транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар: 
  • Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати ва анжомлари тегишли стандартлар ҳамда техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
  • Автотранспорт воситалари Дст 974/2000 Ўзбекистон давлат стандартига мувофиқ анжомларга эга бўлиши керак.
Йўловчиларни ташувчи ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар: 
  • Автомобил транспортида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар Ўзбекистон давлат стандартларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.
Мунтазам қатновларни амалга оширувчи автобуслар ва йўналишли таксилар ҳайдовчилари йўналишда ишлаётганда: 
  • тендер контрактига мувофиқ ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага;
  • тегишли лицензияга (лицензия карточкасига);
  • йўналиш ҳужжатларига;
  • йўл варақаси ва чипталарни ҳисобга олиш варақасига;
  • йўл варақаларида йўлга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги қайдларга;
  • қатнов жадвалига ва йўналиш схемасига (шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда - унда аҳоли яшаш жойларидан ўтиш вақти, овқатланиш, дам олиш, тунги ухлаш вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда) эга бўлиши керак.
Йўловчилар ташувчи автотранспортвоситалари ишини ҳисобга олиш: 

Қуйидагилар йўловчилар ташувчи автотранспорт воситалари ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади: 
  • а) автотранспорт воситасининг йўл варақаси;
  • б) шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро қатновчи (йўналишсиз таксилардан ташқари) автотранспорт воситаларининг чипталарни ҳисобга олиш варақаси;
  • в) автобус ва йенгил автомобилларнинг буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома;
  • г) чипталарни сотиш ведомости (йўналишсиз таксилардан ташқари).
Автотранспорт воситаларининг йўл варақалари ва чипталарни ҳисобга олиш варақалари ҳамда буюртманомалар (буюртмалар) ва бошқа шартномалар бўйича ишлаши юзасидан топшириқнома бланкалари қатъий ҳисобда турадиган бланкаларни ҳисобга олиш ва сақлаш қоидалари бўйича ҳисобга олинади ва ташувчида сақланади. 
Йўл ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди. Ҳайдовчи гаражда, йўлда, оралиқ манзилларга кириб ўтишда ва охирги манзилларда йўл ҳужжатларидаги барча қайдларнинг тўғрилигини кузатиб бориши шарт.  

Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш

 ДАВЛАТ ХИЗМАТИ РЕГЛАМЕНТИ (237 kb)

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА  (312 kb)
 ДАВЛАТ ВА КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАР ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА (370 кб)


 ЭЛЕКТРОН ХАРИДЛАР ТИЗИМИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРДАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШИНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА (46 кб)

Хизмат номи:
Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш
Хизмат ҳақида:
Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш
Хизматнинг соҳага тегишлилиги:
Савдо-сотиқ
Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:
Юридик шахслар
Богланиш:
Хоразм вилоят ҳокимлиги
Хизматни кўрсатиш учун керак боладиган ҳужжатлар (нусхалар сони):
Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси томонидан белгиланади.
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 август "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 181-сонли қарори
Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:
Нарх ва тарифлар Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси томонидан белгиланади.
Хизматни кўрсатиш муддати:
Бир лаҳзада (Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси томонидан белгиланади)
Натижани олиш усуллари:
Электрон шаклда
Хизмат натижаси:
Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш
Рад этиш сабаблари:
Тегишли талаблар бажарилмаган ҳолларда
Шикоят аризаси бериш тартиби:
Тегишли тартибда

 КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАР БЎЙИЧА ЭЛЕКТРОН САВДОЛАР
Хоразм вилояти

Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш

 "Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш ‎интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (222кб; ПДФ)
 Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш‎ (245кб; доc)

Тақдим этиладиган ариза шакллари 
 Ариза (40кб)

 Ариза муддатини узайтириш (41кб; доc)
ЙИДХП орқали "Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дисклари ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, уларни кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш интерактив-ахборот" хизматидан фойдаланиш

Улгуржи савдо фаолияти лицензиялаш, лицензияга даъвогар юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жойларда, шаҳар (туманлар) хокимиятлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги № 242-сонли « Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида(82кб)» қарори асосида амалга оширилади.

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар: 
  • а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;
  • б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  • в) энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиєловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;
  • г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. 

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. 

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). 


Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби

"Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (221кб; ПДФ)
 Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида (148кб; доc)
Тақдим этиладиган ариза шакллари 
 Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олишга АРИЗА (24кб; доc)
 Ариза (35кб; доc)
 Ариза (муддатини узайтириш) (34кб; доc)
 Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш (275кб; доc) 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги № 605-сонли «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида» қарори асосида амалга оширилади. 

Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар: 

  • юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;
  • юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  • шаҳарларда - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;
  • юридик шахсда шаҳарларда - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машиналарини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим этилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади;
  • давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Агар юридик шахс мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа товарлар билан ҳам савдо қилган тақдирда, қўшимча равишда давлат солиқ хизмати органининг бошқа товарлар билан савдо қилиш учун фойдаланиладиган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилади;
  • чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.
Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди. 

Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали этказиб берилади. 

Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади). 

Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс - ариза берувчи жавоб беради.

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш

 "Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш интерактив-ахборот" хизмати РЕГЛАМЕНТИ (305кб; PDF)
 Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш (тўлиқ маълумот матни) (31кб; DOC)

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар
Лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
Фаолиятнинг лицензияланаётган тури — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури;
Лицензиялаш — лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси;
Лицензия талаблари ва шартлари — фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи;
Лицензияловчи органлар — қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар;
Лицензия даъвогари — лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик ёки жисмоний шахс;
Лицензиат — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Лицензия шартномаси — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома;
Лицензиялар реестри — берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Лицензияловчи органларнинг маълумотлар базалари мажмуи.
Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда лицензияловчи органлар амалга оширади.
Лицензияловчи органларнинг ваколатлари
Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
-фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш;
-қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
-лицензия талаблари ва шартларига лицензиятлар риоя этишини назорат қилиш;
-лицензияларни қайта расмийлаштириш;
-лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш;
-лицензияларнинг амал қилишини тугатиш;
-лицензияларни бекор қилиш;
-лицензиялар реестрини юритиш.
Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини аниқлаш
Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради.
Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари қонунлар билан белгиланади.
Давлат унитар корхоналари ва муассасалари томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг мазкур турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.
Лицензияларнинг турлари:
-Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин.
-Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар.
-Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа асосларга кўра миқдорий чекланади.
-Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, танлов (тендер) асосида амалга оширилади.
-Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, шу жумладан танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Лицензия талаблари ва шартлари
Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим:
-лицензиатнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги тўғрисидаги;
-фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан махсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги;
-фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдаланиладиган моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим этади:
-лицензия бериш тўғрисидаги ариза — унда: юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми), шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури;
-юридик шахслар учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
-жисмоний шахслар учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
-лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
-фаолиятнинг айрим турига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларни лицензия даъвогари бажариши мумкинлигини тасдиқловчи ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳужжатлар.
-Лицензия даъвогаридан ушбу Қонунда ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
-Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, етказиб берилади.
-Лицензия олиш учун тегишли лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).
-Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда тегишлича, адлия органлари ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза-хабарнома топширилган санадан бошлаб давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш билан тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил қилади.
Барча тадбиркорлик субъектлари учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
-тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
-мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги.
Тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун яна қуйидагилар асос бўлади:
-таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган фирма номининг фирма номининг захирага олиниши тасдиғида кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги;
-таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг -Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакл турларига мос келмаслиги;
-таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан таъқиқланган фаолият турларининг кўрсатилиши.
Рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари (статистика хос рақамлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилиши, муҳр ва штампни тайёрлашга рухсатноманинг расмийлаштирилиши) тугагандан кейин юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
-Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассислар томонидан вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб ёки почта орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза-хабарнома тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага:
-давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади;
-давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);
-фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва парол (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи);
-уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари илова қилинади.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли " Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги П-2750-сон қарори)” ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сонли "2018-2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида” Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 февралдаги 66-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сонли "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 октябрдаги 357-сонли "Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида" Қарори
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги 71-II-сонли "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни

Электрон кўринишда мурожаат йўллаш


 ЯИДХП орқали "Тадбиркорлик субйектларини рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлар" дан фойдаланиш
 ЯИДХП орқали Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлар хизматидан фойдаланиш
 ЯИДХП орқали "Тадбиркорлик субеъктларини юридик шахс ташкил этмасдан давлат рўйхатига ўтиш” хизматидан фойдаланиш
 ЯИДХП орқали Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлар хизматидан фойдаланиш