Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта асрларнинг буюк қомусий олими, 973 йили Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида таваллуд топган. У ёшлик ва ўспиринлик йилларини ўз ватанида ўтказиб, ўша йерда турли илмларни ўрганди ва олим сифатида шаклланди. Замонасининг машҳур олими Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълимолади, ўша пайтлар Бухорода яшаётган бўлажак олим Абу Али Ибн Сино билан ёзишмалар орқали илмий мулоқотда бўлади. У она тилидан ташқари араб, суғдий, форс, сурёний, юнон тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганади. Бу эса ўз навбатида, Берунийга мазкур тиллардаги асарлар билан чуқур танишишга имконият яратади.


Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори, моҳир саркарда. Ануштегиний Хоразмшоҳлардан Муҳаммаднинг катта ўғли. Онаси – Ойчечак туркман канизакларидан бўлган. Жалолиддин бурнида ҳоли (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб “Мангуберди” номи билан машҳур бўлиб кетган. Жалолиддин вояга йетгач, отаси уни Ғазна, Бомиён, Ғур, Буст, Такинобод, Заминдоварва Ҳиндистон ҳудудларигача бўлган йерларда ҳоким ва тахт вориси етиб тайинланган (1215). Бироқ Туркон хотун ва қипчоқ амирларининг қатъий норозилиги сабабли Қутбиддин Ўзлоқшоҳ фойдасига ворисликдан маҳрум этилган.