Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat ...
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Инвестицион лойиҳалар мамлакатда инвестицион жароёнларга таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт шароитлар мажмуасидир 

Хоразм вилоятида жорий йилнинг 14-16 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган “Рақс сеҳри” халқаро анъанавий фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Рақс томоша қилганда, куй-қўшиқ тинглаганда инсон қалби завққа тўлади, ундан ором олади. Ўзбек мусиқа ва рақс санъати узоқ ва бой тарихга эга. Биргина Хоразм вилоятини олайлик. “Лазги” рақси жуда мафтункор бўлиб, мутахассисларнинг фикрича унинг 100 дан ортиқ турлари бор. Томошабинга завқ ва яхшилик улашадиган бу санъат йилдан-йилга сайқалланиб, бойиб бормоқда. 



Хоразм вилояти ҳокими в. б. Ф. Эрманов Белгия сенатори Алан Дестекс жаноблари билан учрашди. Ўзбекистон ва Белгия ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамда туристик соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Белгия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган давр ичида сиёсий, дипломатик, маданий-гуманитар, савдо, инвестициявий ва юқори технология соҳаларида муносабатлар янада мустаҳкамланди. 

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки халқнинг маданияти, менталитети ўхшаш. Юртимизда яшаб келаётган корейслар ўзбеклар билан дўст-биродар бўлиб, жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланган. Корейс миллатига мансуб юртдошларимиз ижтимоий-иқтисодий хаётнинг барча сохаларида фаолият юритишмоқда. Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Йон-У Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Ҳурматли меҳмонни вилоят ҳокими в. б Ф. Эрманов вилоят ҳокимлигида кутиб олди.