Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

Юк ташиш. 2017 йил январь-март ойларида барча транспорт турлари томонидан 8,0 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга кўп.
Юк айланмаси барча транспорт турлари томонидан 184,9 млн.тн-км. ни ташкил қилди ва 8,0 фоизга кўпайди.


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1781,9 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 5197 кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.
 


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)
2017 йил январь-мартда чакана товар айланмаси 825302,5 млн. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,7 фоизга ўсди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шакллари бўйича чакана товар айланмаси қуйидагича ифодаланади:


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

2017 йил январь-мартда вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 
260,5 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 111,2 фоизни ташкил қилди.


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

2017 йилнинг январь-апрел ойларида қишлоқ , ўрмон ва балик хўжалиги ва бу сохоларда кўрсатилаган хизматлар умумий хажми амалдаги нархларда 277624,9 млн. сўмни ва 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 106,7 фоизни ташкил қилди.


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

2017 йил январь-мартда саноат маҳсулоти ҳажми 820,4 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 126,4 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 425,9 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 201 йил январь-мартга нисбатан 137,2 фоизни ташкил этди. Жумладан, 182,7 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, ароқ-вино маҳсулотлари ва пиво, 235,8 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2016 йил январь-мартга нисбатан мос равишда 114,1 фоиз ва 162,4 фоиз) ишлаб чиқарилди. 


 2017-yil 1-kvartal statistik va tahliliy axborotlar (620kb, PDF)
2016 yilning yanvar-dekabrda tashqi savdo aylanmasi 264,9 mln. AQShdollarini, jumladan 157,8 mln. AQSh dollarini - eksport operatsiyalari, 127,9mln. AQSh dollarini - import operatsiyalari tashkil etdi. Tashqi savdoaylanmasining saldosi 26,5 mln. AQSh dollarini tashkil qildi.
2016 yilning yanvar-dekabrida MDH va boshqadavlatlar kesimida viloyatning tashqi savdo aylanmasi quyidagicha ifodalanadi:


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

2017йилнинг 1 апрел ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик(бизнес) субъектларининг сони 11156 тани ташкил қилди.
2017йил январь-мартда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 61,1 фоизи 
(2016 йил январь-мартда 61,0 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
2016 йилнинг январь-мартда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 апрел ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14296 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлар сони 13748 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 96,2 фоизини ташкил қилди.
Рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 23,6 фоизи), саноат (15,5 фоизи), қурилиш (10,1 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (7,7 фоизи) соҳаларига тўғри келади.


 2017-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (620кб, PDF)

2017 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)нинг номинал қиймати 1402,5 млрд. сўмда баҳоланди. ЯҲМ нинг реал хажмининг ўсиш суръатлари ўтган йилга нисбатан 110,9 фоизни ташкил қилди.