Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йил январь-декабрига  нисбатан 101,5фоизга кўпайиб, 1001,3 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 55,5 фоизини ташкил қилди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1804,7 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан  27978 кишига ёки 1,6 фоизга кўпайди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йилнинг январь-декабрь ташқи савдо айланмаси 252,9 млн. АҚШ долларини, жумладан 120,2 млн. АҚШ долларини, экспорт операциялари, 132,7 млн. АҚШ долларини импорт операциялари ташкил этди.Ташқи савдо айланмасининг сальдоси -12,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йил январь-декабрда чакана товар айланмаси 3925,1 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизга ўсди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

Юк ташиш. 2017 йил январь-декабрда барча транспорт турлари томонидан 
36,6 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 
107,5 фоизни ташкил этди.
Юк айланмаси барча транспорт турлари томонидан 605,1 млн.тн-км. ни ташкил қилди ва 6,2 фоизга кўпайди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йил январь-декабрда бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳажми 3552,1 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан қишлоқ жойларида 1205,5 млрд. сўм ёки умумий кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 
33,9 фоизини ташкил қилди. 2016 йил январь-декабрга нисбатан ўсиш 105,3 фоизни ташкил этди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14273 тани ташкил қилиб, шундан 13674 таси ёки  ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,8 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3406 та (23,9 фоизи), саноат 2240 та
 (15,7 фоизи), қурилиш 1466 та (10,3 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 
1109 та (7,8 фоизи) соҳаларига тўғри келади. 


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2018 йилнинг 1 январь ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 11345 тага ташкил қилди. Вилоят бўйича кичик тадбиркорлик корхона ва ташкилотларининг сони Урганч шаҳрида 2866 та, Хива шаҳрида 861 та, Хива туманида 1531 та, Урганч туманида 1181 та, Хонқа туманида 812 та, Янгиариқ туманида 770 та, Хазорасп туманида 698 та, Гурлан туманида    641 та, Қўшкўпир туманида 580 та, Боғот туманида 547 та, Шовот туманида 471 та ва Янгибозор туманида 387 тани ташкил қилди.


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йил январь-декабрда вилоятнинг асосий капиталини кўпайтиришга 1677,1 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилиб (113,9 фоиз) , шундан хорижий инвестициялар 197,5 млрд. сўмни (11,8 фоиз) ташкил этди.
 


 2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)

2017 йилнинг январь-декабрида ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми 3780,6 млрд. сўмни ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва бу соҳаларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 47,9 млрд. сўмни (100,1 фоиз), ўрмончилик хўжаликларида 3,9 млрд. сўмни (100,0 фоиз), балиқчилик хўжаликларида 
54,5 млрд. сўмни (102,6 фоиз) ташкил қилди.